إعدادات العرض
Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!
Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!
Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!».
الترجمة
العربية Español አማርኛ English اردو Indonesia বাংলা Français Türkçe Русский Bosanski සිංහල हिन्दी 中文 فارسی Tiếng Việt Tagalog Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் ไทย Deutsch 日本語 پښتو অসমীয়া Shqip Svenska Nederlands ગુજરાતી Кыргызча नेपाली Lietuvių دری Српски тоҷикӣ Kinyarwanda Română Magyar Čeština Moore Malagasy Oromoo ಕನ್ನಡ Wolof Azərbaycan Українська ქართული Македонски ភាសាខ្មែរ ਪੰਜਾਬੀ मराठी Kirundi Kurmancî Bahasa Melayu Yaoالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлоддан авлодга ўтиб умматимизнинг биринчи авлодигача етиб келган, олдинги пайғамбарлардан қолган бир васият борлиги ҳақида хабар бердилар. У ҳам бўлса: «Қилмоқчи бўлган ишингга қара: агар у ишдан уялишга ҳожат бўлмаса, уни бажар; агар у иш уялишга арзийдиган нарса бўлса, уни тарк эт. Чунки ёмон ва қораланадиган ишлардан қайтарувчи нарса — ҳаёдир. Кимда ҳаё бўлмаса, у ҳар турли фаҳш ва мункар ишлар ичига чўкиб кетади».فوائد الحديث
Ҳаё яхши хулқларнинг асли.
Ҳаё анбиёларнинг сифатидан ва улардан бизга мерос.
Ҳаё мусулмон кишини зийнатловчи амалларга чорлайди ва уни булғайдиган ишлардан қайтаради.
Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу ердаги амр мубоҳликка далолат қилади. Аллоҳдан ҳам, одамлардан ҳам уялмайдиган иш бўлса, уни бажараверсин. Агар уялтирадиган иш бўлса, қилмасин. Ислом динининг бутун мазмун-моҳияти шу нарса устига қурилган. Яъни, инсон вожиб ва мандуб ишларни тарк қилишдан ҳамда ҳаром ва макруҳ ишларни бажаришдан уялиши лозим. Мубоҳга келсак, уни бажаришдан ёки тарк қилишдан уялиш ўрнига қараб жоиз. Шундай қилиб ҳадис Исломнинг беш ҳукмини ўз ичига олди. Бу таҳдидли буйруқ ҳам дейилган. Яъни, агар сенда ҳаё бўлмаса, хоҳлаганингни қил, Аллоҳ албатта жазоингни беради деган маъно. Яна хабар маъносидаги буйруқ ҳам дейилган. Яъни, уялмаган инсон хоҳлаганини қилади.
التصنيفات
Мақталаган ахлоқлар