إعدادات العرض
Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ
Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ
Абу Абдуллоҳ Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитдим: «Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ. Бу иккисининг ўртасида шубҳали ишлар борки, уни одамларнинг кўпчилиги билмайди. Ким шубҳа(ли нарса)лардан сақланса, дини ва обрўсини пок тутибди. Ким шубҳа(ли нарса)ларни қилса, ҳаромга кириб қолибди. (Бунинг мисоли) худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: (қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Огоҳ бўлинглар: ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқланадиган (биров дахл қила олмайдиган) ери бор. Огоҳ бўлинглар: Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки, агар у яхши бўлса, бутун жасад ислоҳ (яроқли) бўлади, агар фосид (бузуқ) бўлса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинглар: у қалбдир!»
الترجمة
العربية Español አማርኛ English اردو Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Français Türkçe Русский Bosanski සිංහල हिन्दी 中文 فارسی Tiếng Việt Tagalog Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ ไทย Deutsch 日本語 پښتو অসমীয়া Shqip Svenska Nederlands ગુજરાતી Кыргызча नेपाली Yorùbá Lietuvių دری Српски Soomaali тоҷикӣ Kinyarwanda Română Magyar Čeština Moore Malagasy Fulfulde Italiano Oromoo ಕನ್ನಡ Wolof Български Azərbaycan Ελληνικά Akan Українська ქართული Lingala Македонски ភាសាខ្មែរ Bambara ਪੰਜਾਬੀ मराठी Kirundi Kurmancî Bahasa Melayu Yaoالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда барча нарсани ўз ичига оладиган қоидани баён қилдилар. У қоида уч қисмга бўлинади: Очиқ-ойдин ҳалол, очиқ-ойдин ҳаром ва ҳукми ноаниқ, ҳалол-ҳаромлиги шубҳали ва кўп инсонлар унинг ҳукмини билмайдиган нарсалар. Ким ана ўша шубҳали нарсаларни тарк қилса, ҳаромга тушиб қолишдан узоқда бўлиб динини сақлайди ва шу билан бирга одамлар наздида обрўсини сақлаб қолади. Ким шубҳали нарсалардан четланмаса, ҳаром нарсаларга дучор бўлади ва одамлар наздида обрўси тушади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда шубҳали ишларни қилиб юрувчи киши ҳақида чиройли бир мисол олиб келдилар. У худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: тўсиққа яқинлиги туфайли(қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Шубҳали ишларни қиладиган киши ҳам шу кабидир. Шубҳали ишлари билан ҳаромга яқинлашади ва бир кун келиб ҳаромга ҳам тушиб қолиши мумкин. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жасадда бир лаҳта гўшт (яъни қалб) борлиги ва у ислоҳ бўлса бутун жасад ислоҳ бўлишини хабар бердилар.فوائد الحديث
Ҳадис –шубҳалардан сақланишда асосий қоидадир.
Ҳукми аниқ бўлмаган шубҳали нарсаларни тарк қилишга тарғиб.
