Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади

Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади

Амирул-мўминин Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун деб эътибор қилинади. Кимнинг ҳижрати бирон дунё матоҳини қўлга киритиш ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўша учундир».

[Саҳиҳ] [Муҳаддислар имомлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Бардизбаҳ ал-Бухорий ва Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ибн Муслим ал-Қушайрий ан-Найсобурийлар тасниф қилинган китобларнинг энг саҳиҳи бўлмиш «Саҳиҳ» тўпламларида ривоят қил]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда амаллар ниятларга қараб баҳоланишини хабар бердилар. Бу ҳукм барча ибодат ва муомалаларга тегишлидир. Ким бир амални қилсаю ва амалидан фақат дунёвий манфаатни кўзласа, унга шу нарса берилади ва савобдан маҳрум бўлади. Энди ким Аллоҳга яқинлашишни ният қилган бўлса унга кўп савоб ва ажрлар берилади. Гарчи у амал ейиш ичиш каби оддий амал бўлса ҳам савоб олаверади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи кўриниши бир хил амални мисол қилиб, унга ниятнинг қанчалик таъсири бор эканини хабар бердилар. Бир киши Аллоҳнинг розилиги учун ҳижрат қилди. Унинг ҳижрати, тўғри нийяти сабабли қабул бўлди. Ва яна бир киши-ки, ҳижрат қилди, ҳижратидан бойлик ёки мансаб ёки бир аёлни мақсад қилди. Бу ҳижрати билан фақат ана ўша дунёвий матосига эришади, лекин унга савоб-ажрдан бирор насиба йўқ.

فوائد الحديث

Ихлосга тарғиб. Чунки, Аллоҳ таоло фақат ўзининг юзи исталган амални қабул қилади.

Банда Аллоҳга яқинлаштирадиган амалларни ният қилмай оддий ҳолат каби қиладиган бўлса, то Аллоҳга яқинлашишни ният қилмагунча унга савоб йўқдир.

Ният ибодатларнинг ўзаро орасини ва одат билан ибодат орасини ажратиб беради.

التصنيفات

Қалб амаллари