Ким ҳар бир намоз кетидан ўттиз уч марта Аллоҳга тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга такбир айтса, бу тўқсон тўққизта бўлиб,…

Ким ҳар бир намоз кетидан ўттиз уч марта Аллоҳга тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга такбир айтса, бу тўқсон тўққизта бўлиб, юзинчисида «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр» деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ким ҳар бир намоз кетидан ўттиз уч марта Аллоҳга тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга такбир айтса, бу тўқсон тўққизта бўлиб, юзинчисида «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр» деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади».

[Саҳиҳ] [Имом Муслим ривояти]

الشرح

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарз намозлари тугаганидан кейин қуйидаги зикрларни айтишнинг фазилатини баён қилдилар: Ўттиз уч марта: «Субҳаналлоҳ» (Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаш). Ўттиз уч марта: «Алҳамдулиллаҳ» (У Зотга бўлган муҳаббат ва таъзим билан комил сифатлари ила сано айтиш). Ўттиз уч марта: «Аллоҳу акбар» (Аллоҳ ҳар қандай нарсадан улуғ ва буюкдир). Ва юзинчисини: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр» деб тўлдириш. Маъноси: Ягона Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлоқ мулк ва ҳамд-сано Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Яъни: Аллоҳдан ўзга ибодат лойиқ ҳақ зот йўқ. Мукаммал мулк фақат Унга хосдир ва бошқалардан фарқли ўлароқ, муҳаббат ҳамда таъзим билан мақталишга лойиқ Зот фақат Удир. У бирор нарса ожиз қолдира олмайдиган Қодирдир. Ким ана шуларни айтса, гарчи гуноҳлари денгиз тўлқинланиб кўпиргандаги оқ кўпиклар каби кўп бўлса ҳам, ўчирилади ва мағфират қилинади.

فوائد الحديث

Фарз намозларидан кейин ушбу зикрни айтиш мустаҳаб экани.

Бу зикр гуноҳларнинг мағфират бўлишига сабабдир.

Аллоҳ таолонинг фазли, раҳмати ва мағфиратининг нақадар улуғлиги.

Ушбу зикр гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлади. Бунда кичик гуноҳларнинг каффорат бўлиши назарда тутилган. Катта (кабоир) гуноҳларни эса фақат тавбагина ўчиради.

التصنيفات

Намоз зикрлари