Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидадир », дедилар

Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидадир », дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Аллоҳ рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидадир », дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таоло рашк қилиши, нафрат қилиши ва ёмон кўришини хабар бердилар. Мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган зино, лўттибозлик, ўғрилик, ароқ ва бошқа фаҳш ишларни қилиши Аллоҳ таолонинг рашки келишига сабаб бўлади.

فوائد الحديث

Аллоҳ ҳаром қилган нарса содир бўлса, Аллоҳнинг ғазаби ва жазоси келишидан огоҳлантирилмоқда.

التصنيفات

Исм ва сифат тавҳиди