Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ наздидаги энг улкан гуноҳ қайси?», деб сўрадим. У киши «Аллоҳга бошқани тенг деб билишинг, ҳолбуки, У сени яратган

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ наздидаги энг улкан гуноҳ қайси?», деб сўрадим. У киши «Аллоҳга бошқани тенг деб билишинг, ҳолбуки, У сени яратган

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ наздидаги энг улкан гуноҳ қайси?», деб сўрадим. У киши «Аллоҳга бошқани тенг деб билишинг, ҳолбуки, У сени яратган», дея жавоб бердилар. «Бу ростдан ҳам улкан гуноҳ, сўнг қайси?», дедим. «Таомингга шерик бўлишидан қўрқиб, фарзандингни ўлдиришинг!», дедилар. «Кейин-чи?» деб сўраган эдим. «Қўшнингнинг аёли билан зино қилишинг», дея жавоб бердилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг улуғ гуноҳ ҳақида сўралдилар ва қуйдаги жавобни бердилар: Энг улуғ гуноҳ - катта ширк. Яъни, Рубубиятда, улуҳиятда ёки исм ва сифатларда Аллоҳга тенг ёки ўхшаш бирорта бор деб эътиқод қилишдир. Бу гуноҳни Аллоҳ таолога тавба қилмагунча кечирмайди. Агар бирор кимса шу гуноҳ устида вафот этса дўзахда абадий қолади. Сўнгра боласи у билан бирга таомланишидан қўрқиб уни ўлдириши. Аслида бир инсонни ўлдириш ҳаром, лекин, у инсон қариндоши бўлса гуноҳи каттароқ бўлади. Қотилнинг мақсади Аллоҳ берган ризқига шерик бўлишидан қўрқиб ўлдирган бўлса, гуноҳи яна да каттароқ бўлади. Сўнгра яна катта гуноҳлардан: киши қўшнисининг аёлини зинога тортиш учун уни алдаб иғво қилиши ва у билан зино қилиши. Аслида зинонинг ўзи ҳаром, лекин, шариат яхшилик қилиш ва чиройли сухбатдош бўлишга буюрган қўшнисиинг аёли билан зино қилишининг гуноҳи улуғроқ бўлади.

فوائد الحديث

Солиҳ амаллар фазилати ҳар хил бўлгани каби гуноҳлар ҳам ҳар хил бўлиб, катта кичикга бўлинади.

Гуноҳларнинг энг каттаси Аллоҳга ширк келтириш, сўнгра ўзи билан овқат ейишидан қўрқиб боласини ўлдириш, сўнгра қўшнисининг аёли билан зино қилишдир.

Ризқ Аллоҳ таолонинг қўлида, У Зот мавжудотларнинг ризқланишига Ўзи кафил бўлган.

Қўшнининг ҳаққи улуғлиги. Қўшнига озор беришнинг гуноҳи бошқага озор беришдан кўра оғирроқ.

Шериксиз яратувчи бўлган Зотнинг Ўзигина ибодатга лойиқ.

التصنيفات

Рубубият тавҳиди