إعدادات العرض
Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради
Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради
Абу Молик Ашъарий разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».
الترجمة
العربية Kurdî English Kiswahili Español اردو Português বাংলা Bahasa Indonesia فارسی தமிழ் हिन्दी සිංහල Tiếng Việt മലയാളം Русский မြန်မာ ไทย پښتو অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands ئۇيغۇرچە Türkçe Bosanski Hausa తెలుగు دری Ελληνικά Azərbaycan Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Oromoo Wolof Tagalog Soomaali Français Українська bm Deutsch ქართული Македонски Magyar 中文الشرح
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи тозалик таҳорат ва ғусл билан бўлишини хабар бермоқдалар. Тозалик намознинг шартларидан биридир. «Алҳамдулиллаҳ (Аллоҳга ҳамд айтиш) - тарозини тўлдиради». Алҳамдулиллаҳ – Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш ва У Зотни камолот сифатлари билан сифатлашдир. Бу калима Қиёмат куни амал тарозисини тўлдириб юборади. Субҳоналлоҳ ва алҳамдулиллаҳ —Аллоҳ таолони барча нуқсон ва камчиликлардан поклаш ва У Зотни улуғлаб, суйган ҳолда буюклигига лойиқ тарзда баркамол сифатлар билан сифатлаш (савоби) осмонлар ва ер оралиғини тўлдиради. «Намоз - нурдир» яъни, намоз банданинг қалби, юзи, қабри ва маҳшаргоҳида нур эканлигининг ифодасидир. "Садақа - ҳужжатдир" яъни, мўъмин иймонида содиқ ва садақанинг мукофотига ишонмаганлиги учун садақа қилмайдиган мунофиқдан фарқли инсон эканлигига далилдир. "Сабр зиёдир". Сабр – нафсни жиззакилик ва ғазабдан сақлаш. Бу сабрдан қуёш нуридек ҳарорат ва куйдириш ҳосил бўладиган нур пайдо бўлади. Сабр қилиш қийин, чунки у нафс билан курашиш ва уни интилган нарсасидан тийишни талаб қилади. Сабрли одам нурда, ҳидоятда ва тўғри йўлда мудом қолади. Сабр ― Аллоҳ таолога итоат этишда, гуноҳлардан тийилишда ва дунёнинг турли машаққат ва қийинчиликларига сабр қилишдир. Агар Қуръонни ўрганиб унга амал қилсангиз, Қуръон сизнинг фойдангизга ҳужжат бўлади, аммо тиловат ҳам, амал ҳам қилмай, уни ташлаб қўйсангиз, унда у зарарингизга ҳужжат бўлади. Сўнгра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча одамлар уйқуларидан уйғониб, турфа ишлар учун турли томонларга тарқалиб, ҳаракатларини бошлашидан дарак бердилар. Уларнинг айримлари Аллоҳ таолога тоату ибодат қилишда устивор туриб, ўз жонларини жаҳаннамдан қутқарсалар, баъзилари эса, Аллоҳ йўлидан оғиб, гуноҳлар ботқоғига ботиб, жаҳаннамга кириш билан ўз жонларини ҳалокатга отадилар.فوائد الحديث
Поклик икки хил: Зоҳирий поклик таҳорат ва ғусл билан бўлса, ботиний поклик эса, тавҳид, иймон ва эзгу амал билан ҳосил бўлади.
Намозни ўз вақтида ўқишга эътиборни қаратиш. Чунки намоз банда учун дунё ва охиратда нурдир.
Садақа — иймон садоқатига очиқ далил.
Сизнинг зарарингизга эмас, фойдангизга ҳужжат бўлиши учун, Қуръонга амал қилиш ва уни тасдиқлашнинг аҳамияти.
Нафсни тоату ибодат билан машғул қилмасангиз, сизни гуноҳлар билан машғул қилади.
Ҳар бир инсоннинг амал қилиши муқаррардир. У ўз жонини ёки тоату ибодат билан (жаҳаннам оловидан) қутқаради ёки гуноҳлар билан ҳалокатга олиб боради.
Сабр ― чидам ҳамда сарҳисобни талаб қилади ва у машаққатлидир.