Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар

Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: « Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким муаззинни эшитса ва икки ҳайъаладан ташқари ибораларнинг ортидан муаззин каби қайталлашликка йўлламоқдалар. Икки ҳайъаладан сўнг эса :«Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ» дейди. Азон ниҳоясига етгач Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтади. Ким У зотга бир марта саловат айтса, Аллоҳ таоло унга ўн марта саловат айтади. Аллоҳ таолонинг бандасига бўлган саловати, уни фаришталар ҳузурида мақташидир. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолодан У кишига васила сўрашга буюрдилар. Васила - жаннатдаги энг олий мақомдир. Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасига берилажак мақом. «Ўша мақом эгаси мен бўлишимни умид қиламан», – дедилар. Бу гапни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавозеълик бобидан айтдилар. Чунки у улуғ мақом фақат бир кишига берилса, У зотдан бошқа ҳеч кимга бўлмайди. Чунки У зот махлуқотларнинг энг афзалидирлар. Сўнгра ким ўша мақомни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлишини тилаб дуо қилган бўлса, қиёмат куни У зотнинг шафоатларига эришишини баёнладилар.

فوائد الحديث

Муаззиннинг азони ортида такрорлашга тарғиб.

Муаззинга жавоб бергандан сўнг, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишнинг фазли.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтгач улар учун василани сўрашга ундаш.

Василанинг маъноси, олиймақомлиги ҳамда у фақат битта бандагагина берилишининг баёни.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай улуғ мақом берилиши У кишининг фазилатидандир.

Ким Аллоҳ таолодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун василани сўраса, унга шафоат вожиб бўлади.

Ўша мақом аниқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилса ҳам умматларидан У зот учун дуо қилишларини сўрашликлари, У зотнинг камтарликларига далолат қилади.

Аллоҳ таолонинг фазли ва раҳматининг кенглиги. Шунинг учун ҳам битта яхшилик ўнта яхшиликка тенг қилинган.

التصنيفات

Охират кунига иймон келтириш, Зикр фазли, Азон ва иқома