Ким ҳар бир фарз намоздан сўнг «Оятал курсий»ни ўқиса, жаннатга киришидан фақат ўлим тўсиб туради», деганлар

Ким ҳар бир фарз намоздан сўнг «Оятал курсий»ни ўқиса, жаннатга киришидан фақат ўлим тўсиб туради», деганлар

Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ҳар бир фарз намоздан сўнг «Оятал курсий»ни ўқиса, жаннатга киришидан фақат ўлим тўсиб туради», деганлар».

[Саҳиҳ] [Насоий «Сунани Кубро»да ривоят қилган]

الشرح

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бердиларки, ким фарз намози тугаганидан кейин «Оятал курсий»ни ўқиса, уни жаннатга киришдан фақатгина ўлим тўсиб туради (яъни, вафот этгач, албатта жаннатга киради). Бу оят Бақара сурасида бўлиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир» [Бақара: 255].

فوائد الحديث

Ушбу улуғ оятнинг фазли; чунки у ўзида Аллоҳнинг гўзал исмларини ва олий сифатларини жамлагандир.

Ҳар бир фарз намозидан кейин ушбу улуғ оятни ўқиш мустаҳаб экани.

Солиҳ амаллар жаннатга киришга сабабдир.

التصنيفات

Намоз зикрлари