Қиёмат куни одамлар ўртасида энг биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлар хусусидадир», – дедилар

Қиёмат куни одамлар ўртасида энг биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлар хусусидадир», – дедилар

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қиёмат куни одамлар ўртасида энг биринчи ажрим қилинадиган нарса қонлар хусусидадир», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қиёмат куни биринчи ҳукм қилинадиган нарса одамларнинг ораларидаги қон, қотиллик, жароҳатлардаги зулм эканини зикр қилдилар.

فوائد الحديث

Қоннинг иши улуғ. Чунки иш биринчи муҳим нарсадан бошланади.

Гуноҳлар ундан ҳосил бўладиган фасод билан катталашади. Бегуноҳ нафсларнинг қонини тўкиш энг улуғ фасодлардандир. Аллоҳга ширк ва куфр келтиришдан сўнг энг катта гуноҳ шу.

التصنيفات

Охират ҳаети, Қасос