Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи…

Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботадиган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади», дедилар

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботадиган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади», дедилар».

[Саҳиҳ] [Имом Муслим ривояти]

الشرح

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло Ўз бандаларидан тавбани қабул қилиши ҳақида хабар бермоқдалар. Агар банда кундузи гуноҳ қилиб, кечаси тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Агар кечаси гуноҳ қилиб, кундузи тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Аллоҳ таоло тавбадан шодланиб ва уни қабул қилиш учун «Қўлини ёяди». Дунё тугашидан дарак берувчи — қуёш ботишдан чиққунга қадар тавба эшиги очиқ бўлаверади. Қуёш ботишдан чиққанда эса тавба эшиги ёпилади.

فوائد الحديث

Тавба эшиги очиқ экан, тавба қабул бўлиши давом этади. Қуёш мағрибдан чиққанда ва инсон жони ҳалқумга келганда, тавба эшиги ёпилади.

Гуноҳ сабабли ноумидлик ва тушкунликка тушмаслик керак, чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг авфи ва раҳмати кенг, тавба эшиги эса ҳамиша очиқдир.

Тавбанинг шартлари:

1. Гуноҳни дарҳол тўхтатиш;

2. Қилган ишидан пушаймон бўлиш;

3. Унга асло қайтмасликка азму қарор қилиш.

Бу шартлар агар гуноҳ Аллоҳ таолонинг ҳақларига тегишли бўлсадир. Агар гуноҳ бандаларнинг ҳақларига боғлиқ бўлса, тавбанинг саҳиҳ бўлиши учун ўша ҳақни эгасига қайтариш ёки эгасидан афв (розилик) олиш шарт қилинади.

التصنيفات

Тавба