Аллоҳ ерни ўз қабзасига олиб, османоларни ўнг қўли билан буклайди. Сўнгра Аллоҳ: «Мен подшоҳман, ер подшоҳлари қаерда?», – дейди

Аллоҳ ерни ўз қабзасига олиб, османоларни ўнг қўли билан буклайди. Сўнгра Аллоҳ: «Мен подшоҳман, ер подшоҳлари қаерда?», – дейди

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: Аллоҳ ерни ўз қабзасига олиб, османоларни ўнг қўли билан буклайди. Сўнгра Аллоҳ: «Мен подшоҳман, ер подшоҳлари қаерда?», – дейди.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ Қиёмат куни ерни ўз қўлига олишини, ўнг қўли билан буклашини, бир-бирига ўраб олиб, бориб уларни йўқ қилишини хабар бердилар. Сўнгра Аллоҳ: «Мен подшоҳман, ер подшоҳлари қани?!», – дейди

فوائد الحديث

Аллоҳнинг мулки боқий ва бошқаларнинг мулки ўткинчи эканлигини эслатиш.

Аллоҳ таолонинг улуғлиги, қудрати, салтанати ва мулкининг тамомийлиги.

التصنيفات

Аллоҳ таолога иймон, Охират кунига иймон келтириш, Исм ва сифат тавҳиди