Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир, фақат Масжидул Ҳаром бундан мустасно», –дедилар

Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир, фақат Масжидул Ҳаром бундан мустасно», –дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир, фақат Масжидул Ҳаром бундан мустасно», –дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг масжидларида ўқилган намознинг фазлини баёнладилар. Бу масжидда ўқилган икки ракат намоз бошқа масжидларда ўқилган минг ракат намоздан яхшироқ бўлиб, фақат Маккадаги Масжидул Ҳаром бундан мустаснодир. Ҳарам масжидида ўқилган намоз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида ўқилган намоздан яхшироқдир.

فوائد الحديث

Масжидул Ҳаром ва Масжидун-Набавийда ўқилган намознинг ажри кўпайтириб берилади.

Масжидул Ҳаромда ўқилган намоз бошқа масжидларда ўқилган намозга қараганда юз минг марта яхшироқдир.

التصنيفات

Rulings of the Prophet's Mosque, Масжидларга оид ахкомлар