إعدادات العرض
Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига бўлдим, бандам сўраганини олади
Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига бўлдим, бандам сўраганини олади
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига бўлдим, бандам сўраганини олади, агар банда: «Алҳамдулиллаҳи Раббил ъаламийн» (Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин), деса, Аллоҳ: «Бандам Менга ҳамд айтди», – дейди. «Ар-роҳманир- роҳийм» (Меҳрибон ва раҳмли), деса: «Бандам Менга сано айтди», –дейди. Агар: «Малики явмиддин» (Қиёмат кунининг подшоҳи), деса: «Бандам Мени улуғлади», –дейди. Ва бошқа ҳадисда: «Ишни менга топширди», –дейилган. Агар банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъийн» (Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз), деса: «Мен билан бандам ўртасидаги нарса шу ва бандам сўраганини олади», –дейди. Агар: «Иҳдинас-сиротол- мустақийм, сиротал лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим валлаззо-оллийн» (Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас) деса, Аллоҳ: «Мана шу бандам учун ва бандамга сўрагани», деб айтади».
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली മലയാളം Bosanski Italiano ಕನ್ನಡ Kurdî Oromoo Română Shqip Soomaali Српски Wolof Українська Tagalogالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деганини хабар бердилар: «Намоздаги Фотиҳа сурасини иккига бўлдим, ярими менга ярими унга». Биринчи ярими: Ҳамду сано ва Аллоҳни улуғлаш, у учун унга энг яхши мукофотни бераман. Иккинчи ярими: Ёлвориш ва дуо, уни қабул қиламан ва сўраганини бераман. Агар намоз ўқувчи: «Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн» (Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин), деса, Аллоҳ: «Бандам Менга ҳамд айтди», – дейди. «Ар-роҳманир- роҳийм» (Меҳрибон ва раҳмли), деса: «Бандам барча махлуқотларга берган неъматимни эътироф қилди, Мени мақтади ва сано айтди, бутун », –дейди. Агар: «Малики явмиддин» (Қиёмат кунининг подшоҳи), деса: «Бандам Мени улуғлади», –дейди. Ва бошқа ҳадисда: «Ишни менга топширди», Агар банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъийн» (Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз), деса: «Мен билан бандам ўртасидаги нарса шу ва бандам сўраганини олади», –дейди. Бу оятнинг биринчи ярими: (Ийяака наъбуду), Аллоҳ таолони улуҳият ва ибодатни қабул қилишда эътироф этишликдир. Шу билан Аллоҳ учун бўлган қисми тугайди. Оятнинг иккинчи бўлими банда учун: (иййака настаъин) Аллоҳдан ёрдам сўраш ва Аллоҳнинг ёрдам беришга бўлган ваъдаси. Агар: «Иҳдинас-сиротол- мустақийм, сиротал лазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби ъалайҳим валлаззо-оллийн» (Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас) деса, Аллоҳ: «Мана шу бандамдан бўлган тавозеълик ва дуодир ва бандамга сўрагани унинг дуосини қабул қилдим», деб айтади.فوائد الحديث
Фотиҳа сурасининг улуғлиги, дархақиқат Аллоҳ таоло уни (намоз) деб атади.
Аллоҳ таолонинг бандасига ёрдами. Чунки, Унга ҳамду сано айтгани ва улуғлагани учун мақтади ҳамда нимани сўраса беришни ваъда қилди.
Бу сураи карима Аллоҳга ҳамд, охират зикри, Аллоҳга дуо, ибодатда ихлос, сиротул мустақимга йўланишни сўраш ва ботил йўллардан огоҳлантиришни ўз ичига олган.
Намоз ўқувчи Фотиҳани ўқиш пайтида бу хадисни ҳис қилиб ўқиса, намозидаги хушуси зиёда бўлади.