إعدادات العرض
Мен сизларни нимадан қайтарган бўлсам, қайтинглар, нимага буюрган бўлсам, тоқатингиз даражасида адо қилинглар
Мен сизларни нимадан қайтарган бўлсам, қайтинглар, нимага буюрган бўлсам, тоқатингиз даражасида адо қилинглар
Абу Ҳурайра Абдураҳмон ибн Сохр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мен сизларни нимадан қайтарган бўлсам, қайтинглар, нимага буюрган бўлсам, тоқатингиз даражасида адо қилинглар. Сизлардан аввалги қавмлар пайғамбарларига кўп саволлар ёғдириб, уларга хилоф қилганлари сабабли ҳалок бўлдилар».
الترجمة
العربية Español አማርኛ English اردو Indonesia বাংলা Français Türkçe Русский Bosanski සිංහල हिन्दी 中文 فارسی Tiếng Việt Tagalog Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் ไทย Deutsch پښتو অসমীয়া Shqip Nederlands ગુજરાતી Кыргызча नेपाली Lietuvių دری Српски тоҷикӣ Kinyarwanda Română Magyar Čeština Moore Malagasy Oromoo ಕನ್ನಡ Wolof Azərbaycan Українська ქართული Македонски ភាសាខ្មែរ ਪੰਜਾਬੀ मराठी Kirundi Kurmancî Bahasa Melayuالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар У зот бирор нарсадан қайтарсалар, ундан мутлақо тийилишимиз вожиблигини, бирор амалга буюрсалар, қодир бўлганимизича уни адо этишимиз лозим эканлигини хабар бермоқдалар. Сўнгра бизнинг умматимиз олдинги умматлардек пайғамбарларига кўп савол бериб, буйруқларидан юз ўгирганлардек бўлишдан огоҳлантирдилар. Улар шу сабабли Аллоҳнинг турли азоб ва ҳалокатларига учрадилар. Улар каби ҳалокатга дучор бўлмаслигимиз учун биз уларга ўхшамаслигимиз зарур.فوائد الحديث
Ушбу ҳадис Аллоҳнинг амрларини бажариш ва тақиқларидан тийилишда асосий қоидалардандир.
Қайтарилган ишларга ҳеч бир ҳолатда рухсат йўқ, уларни мутлақо тарк этиш шарт. Амр қилинган ишлар эса, қодир бўлганимизча адо этилади. Чунки тарк қилиш ҳар кимнинг қўлидан келади, амал қилиш эса, уни бажаришга қувват ва имконият талаб қилади.
Кўп савол беришдан қайтарилган бўлиб, уламолар саволни икки турга бўлишган: Биринчи: дин ишларида зарур бўлган нарсаларни ўргатиш мақсадида бериладиган савол. Шариатимиз бундай савол турларини беришга буюрган бўлиб, саҳобаларнинг саволлари ҳам шу турдан эди. Иккинчи: инжиқлик ва қийинчиликка асосланган савол. Бундай савол туридан қайтарилган.
Аввалги умматларда бўлганидек, умматни ўз пайғамбарига хилоф қилишдан огоҳлантириш.
Қайтариқ кўпни ҳам, озни ҳам ўз ичига олади. Масалан, рибонинг озидан ҳам, кўпидан ҳам қайтарилгандир.
Ҳаромга олиб борувчи сабабларни тарк қилиш. Чунки, бу четланиш маъноларидандир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир буйруғини эшитган одам "бу мустаҳабми, ёки вожибми?" дейишлиги дуруст эмас. Ваҳоланки, расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Уни қудратингиз етганича бажаринг!" демоқдалар.
Кўп савол бериш — ҳалокатга сабаб бўлади, айниқса, инсон ақли етмайдиган масалаларда, ғайб ёки қиёмат кунининг ҳолатлари ҳақида кўп савол бериши. Танаттуъ ва ғулувга кетувчилардан бўлиб қолманг ва ҳалокатга йўлиқмаслик учун кўп савол берманг.
