إعدادات العرض
Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар
Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ходимлари - Абу Ҳамза Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар.
الترجمة
العربية Español አማርኛ English اردو Indonesia বাংলা Français Türkçe Русский Bosanski සිංහල हिन्दी 中文 فارسی Tiếng Việt Tagalog Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ ไทย Deutsch 日本語 پښتو অসমীয়া Shqip Svenska Nederlands ગુજરાતી Кыргызча नेपाली Lietuvių دری Српски тоҷикӣ Kinyarwanda Română Magyar Čeština Moore Malagasy Oromoo ಕನ್ನಡ Wolof Azərbaycan Українська ქართული Македонски ភាសាខ្មែរ ਪੰਜਾਬੀ मराठी Kirundi Kurmancî Bahasa Melayu Yaoالشرح
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдилар-ки, мусулмоннинг иймони тўлиқ бўлиши учун у ўз диндоши учун ҳам худди ўзига яхши кўрган нарсаларни, жумладан, ибодатлари ва дину дунёдаги турли яхши амалларни раво кўриши, шунингдек, ўзига ёмон кўрган нарсаларни унга ҳам ёмон кўриши шарт. Иймони комил банда агар бирор мусулмонда дин жиҳатидан камчилик кўрса, уни ислоҳ қилишга ҳаракат қилади. Агар унда яхшилик кўрса, уни мустаҳкамлайди ва ёрдам беради. Унинг дини ёки дунёсида унга самимий маслаҳат беради.فوائد الحديث
Мусулмон киши ўз диндоши учун ҳам ўзига ёққан нарсани яхши кўриши фарздир. Чунки ким ўз диндоши учун ўзига ёққан нарсани яхши кўрмаса, унда иймон йўқлиги ҳақидаги ҳадис бу ишнинг вожиблигига далолат қилади.
Аллоҳ йўлидаги биродарлик насаб (қариндошлик) биродарлигидан ҳам устундир. Шунинг учун унинг ҳаққи янада кучлироқдир.
Бу муҳаббатга зид бўлган ҳар қандай гап-сўз ва ишлар — масалан, алдов, ғийбат, ҳасад, мусулмоннинг жонига, мол-мулки ёки шаънига тажовуз қилиш — ҳаром қилинган.
Амалга чорловчи баъзи сўзларни ишлатиш. Чунки ҳадисда «биродари (акаси ёки укаси) учун» деган ибора келган.
Кирмоний раҳматуллоҳи алайҳи айтдилар: «Одам ўз диндоши учун ўзига ёқмаган ёмонликни ёмон кўриши ҳам иймондандир. Бу ҳадисда ёмон кўришлик алоҳида зикр қилинмади, чунки бир нарсани яхши кўриш унинг зиддини ёқтирмасликни ўз ичига олади. Шунинг учун алоҳида таъкид қилишга эҳтиёж қолмаган».
التصنيفات
Мақталаган ахлоқлар