Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда орасида ўтирганларида: «Эй, Аллоҳим! Менга раҳм қилгайсан, мени кечиргайсан, офият, ҳидоят ва ризқ бергайсан!», деб дуо…

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда орасида ўтирганларида: «Эй, Аллоҳим! Менга раҳм қилгайсан, мени кечиргайсан, офият, ҳидоят ва ризқ бергайсан!», деб дуо қилар эдилар

Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда орасида ўтирганларида: «Эй, Аллоҳим! Менга раҳм қилгайсан, мени кечиргайсан, офият, ҳидоят ва ризқ бергайсан!», деб дуо қилар эдилар».

[Бу ҳадисни ҳасан даражасига кўтарадиган ривоятлари бор] [Абу Довуд, Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар икки сажда ўртасида, ҳар бир мусулмоннинг дунё ва охирати учун зарур бўлган: – Мағфират билан бирга гуноҳларни сатр қилишини ва Раҳмат ато этишини – Шубҳа, шаҳват ва турли касалликлардан офиятни – Ҳаққа ҳидоят ва унда собит қилишини – Иймон, илм ва солиҳ амаллар – Ҳалолдан бўлган ризқни ато этишини сўраб дуо қилардилар .

فوائد الحديث

Икки сажда орасида ушбу дуони қилиш машруъдир.

Дунё ва охират яхшиликларини ўз ичига олган ушбу дуонинг фазли.

التصنيفات

Намознинг сифати, Намоз зикрлари