У кунда банданинг икки қадами токи ундан тўрт нарса ҳақида сўралмагунига қадар ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, ёшлигини нима билан ўтказгани, молини…

У кунда банданинг икки қадами токи ундан тўрт нарса ҳақида сўралмагунига қадар ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, ёшлигини нима билан ўтказгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани, илми билан нимага амал қилгани», – дедилар

Абу Барза Асламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У кунда банданинг икки қадами токи ундан тўрт нарса ҳақида сўралмагунига қадар ўрнидан жилмайди: умрини нимага сарф қилгани, ёшлигини нима билан ўтказгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани, илми билан нимага амал қилгани», – дедилар.

[Тўғри матн] [Тирмизий ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳеч ким Қиёмат куни ҳисоб-китоб ўрнидан жаннат ёки дўзахга қуйидаги ишлар ҳақида сўралмагунча ўтмаслигини хабар бердилар: Биринчи: Ҳаётини нимага сарфлади ва қандай ўтказди? Иккинчи: Илмини Аллоҳ учун олдими? Унга амал қилдими? Ҳақдорларга етказдими? Учинчи: Мол-дунёсини қаердан топди, ҳалолданми ёки ҳаромданми? Аллоҳни рози қиладиган нарсага сарфладими ёки ғазабланадиган нарсагами? Тўртинчи: Жисми, қуввати, офияти, йигитлигини нимага ишлатди?

فوائد الحديث

Ҳаётни Аллоҳ рози бўладиган нарсаларга сарфлашга ундаш.

Аллоҳнинг бандасининг устида неъматларининг кўплиги. Аллоҳ бу неъматлар хақида сўрайди. Шунинг учун уларни Аллоҳ рози бўладиган ўринларга сарфлаш лозим.

التصنيفات

Охират ҳаети