Ўтмишдаги яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан!",- деб жавоб бердилар

Ўтмишдаги яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан!",- деб жавоб бердилар

Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ё Расулулллоҳ! Нима дейсиз, менинг жоҳилият даврида берган садақаларим, қулларни озод қилганим ва қариндошлар билан борди-келди қилганим учун савоб оламанми?", деб савол бердим. Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўтмишдаги яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан!",- деб жавоб бердилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар кофир, Ислом динини қабул қилса, мусулмон бўлишидан илгари жоҳилият даврида қилган садақа ёки қул озод қилиш ёки силаи раҳм каби солиҳ амаллари учун тақдирланишини баён қилдилар.

فوائد الحديث

Кофир – ўз куфри билан оламдан ўтса, бу дунёда қилган яхшиликларининг савобини ола олмайди.

التصنيفات

Ислом