إعدادات العرض
Намоз ўқисангиз, сафларингизни тўғирланглар. Кейин бирингиз имом бўлсин. Агар такбир айтса, такбир айтинглар
Намоз ўқисангиз, сафларингизни тўғирланглар. Кейин бирингиз имом бўлсин. Агар такбир айтса, такбир айтинглар
Ҳиттон ибн Абдуллоҳ Рақошийдан ривоят қилинади: «Абу Мусо Ашъарий билан бирга намоз ўқидим. Қаъдага ўтирганида қавмдаги бир киши: «Намоз яхшилик ва закот билан бирга зикр қилинди», деди. Абу Мусо намозни тугатиб, салом бергач, ўгирилди-да, «Шундай-шундай деган қай бирингиз?» деди. Қавм жим бўлиб қолди. Сўнг яна: «Шундай-шундай деган қай бирингиз?» деган эди, қавм жим тураверди. Шунда у: «Эй Ҳиттон! Балки сен айтгандирсан?» деди. «Мен айтганим йўқ. Ўзи шундай койишингиздан чўчиб турган эдим», дедим. Шунда қавмдан бир киши: «Мен айтдим, бундан яхшиликни ирода қилдим холос», деган эди, Абу Мусо шундай деди: «Намозларингизда нима дейишни билмайсизларми? Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар-да, қандай йўл тутишимизни билдириб, намозимизни ўргатиб, шундай дедилар: «Намоз ўқисангиз, сафларингизни тўғирланглар. Кейин бирингиз имом бўлсин. Агар такбир айтса, такбир айтинглар. «Ғойрил мағдууби ъалайҳим валаззооллийн» деса, «Омийн», денглар. Шунда Аллоҳ сизларга ижобат қилади. Такбир айтиб рукуъ қилса, сизлар ҳам такбир айтиб рукуъ қилинглар, чунки имом сизлардан олдин рукуъ қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Ўша (имомнинг рукуъси) мана шу (рукуъингиз) биландир. (Имом) «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деса, «Аллоҳумма Роббанаа лакал ҳамд», денглар. Буни Аллоҳ эшитади. Чунки Аллоҳ табарока ва таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тили билан (билдирганидек), Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кишининг ҳамдини эшитади. Такбир айтиб сажда қилса, сизлар ҳам такбир айтиб сажда қилинглар. Чунки имом сизлардан олдин сажда қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Ўша (имомнинг саждаси) мана шу (саждангиз) биландир. Қаъдада ўтирганда айтадиган илк сўзингиз «Ат-таҳиййаатут-тоййибаатус-солаваату лиллаҳ. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳ» бўлсин».
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली മലയാളം తెలుగు Bosanski ಕನ್ನಡ Kurdî Română Soomaali Shqip Српски Moore Українська Wolof Tagalog தமிழ் Azərbaycan فارسی ქართული 中文 Magyar Português Deutsch Русский አማርኛ Bambara Македонски Malagasy Oromoo ភាសាខ្មែរ ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ Türkçe Italianoالشرح
Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу намоз ўқидилар. Ташаҳҳуд ўқиладиган қаъдага ўтирганларида, орқада намоз ўқиётганлардан бири: «Намоз яхшилик ва закот билан бирга зикр қилинди», деди. Абу Мусо разияллоҳу анҳу намозни тугатгач орқадагиларга юзланиб: «Намоз яхшилик ва закот билан бирга зикр қилинди», даган одам ким?», деб сўрадилар. Ҳамма сукут сақлаб ҳеч ким гапирмади. Саволни такрорладилар, яна ҳеч ким жавоб бермади. Шунда Абу Мусо разияллоҳу анҳу шу ишни қилган киши эътироф этиши учун туҳмат қилса ҳам озорланмайдиган яқин бўлган қўшнилари, ва қариндошлари бўлмиш Ҳиттонга : «Эй Ҳиттон балки сен айтгандирсан», дедилар. Хиттон буни инкор қилдилар. «Ўзи шундай койишингиздан чўчиб турган эдим», дедилар. Шунда қавмдан бир киши: «Мен айтдим, бундан яхшиликни ирода қилдим холос», деган эди, Абу Мусо у кишига ўргатиб: «Намозларингизда нима дейишни билмайсизларми?», дедилар инкор қилган оҳуда. Сўнгра Абу Мусо разияллоҳу анҳу бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга хутба қилганларини, қандай йўл тутишлари ва қандай намоз ўқишларини ўргатганларини хабар бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Агар намоз ўқисанглар сафларингизни текислаб тўғирланглар. Сўнгра улардан бири имом бўлади. Агар имом такбиротул эҳромни айтса, у каби такбир айтинглар. Агар Фотиҳа сурасини «Ғойрил мағдууби ъалайҳим валаззооллийн»га етса, «Омийн», денглар. Шунда Аллоҳ сизларга ижобат қилади. Агар такбир айтиб рукуъ қилса, рукуъ қилинглар. Имом сизлардан олдин рукуъ қилади ва сизлардан олдин бошини кўтаради, у билан мусобақалашманг! Чунки имом сизлардан олдин руку қилиш билан ўтказган вақтини сизлар ундан кейин туриш билан тўлиқлаб оласизлар. У бошида сизлардан бир лаҳза кўп сизлар охирида имомдан бир лаҳза ортиқча туришингиз билан тенг бўлади. Шундай қилиб унинг ва сизларнинг рукуъларингиз миқдори тенг бўлади. Агар имом «Самиъаллоҳулиман ҳамидаҳ» деса, «Аллоҳумма роббанаа валакалҳамд», денглар. Агар намозҳонлар шундай деса, Аллоҳ уларнинг ҳамдларини ва сўзларини эшитади. Чунки Аллоҳ таоло Пайғамбари тилида: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Ҳамд айтганнинг хамдини Аллоҳ эшитади ва ижобат қилади), деган. Агар имом такбир айтиб сажда қилса, унга эргашганлар ҳам такбир айтиб сажда қиладилар. Имом улардан аввал сажда қилади ва бошини кўтаради. У бошида сизлардан бир лаҳза кўп сизлар охирида ундан бир лаҳза кўп туришингиз билан тенг бўлади. Шундай қилиб унинг ва сизларнинг саждаларингиз миқдори тенг бўлади. Қаъдада ўтирганда айтадиган илк сўзингиз «Ат-таҳиййаатут-тоййибаатус-солаваату лиллаҳ» бўлсин. Яъни мулк, абадийлик, улуғликка фақат Аллоҳ таоло лойиқ ва шу билан бирга беш вақт намозга ҳам У Зотгина лойиқ. «Ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-солиҳийн», яъни Расулуллоҳнинг ҳақларига барча айб ва офат нуқсонлардан саломатлик тилаб дуо қиламиз. Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос салом берамиз сўнг ўзимизга ва Аллоҳ ва бандаларнинг хақларини адо қилаётган солиҳ кишиларга салом йўллаймиз. Сўнгра Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг пайғамбари эканлигига гувоҳлик берамиз.فوائد الحديث
Ташаҳҳуд сийғаларидан бир сийғанинг баёни.
Намоздаги феъл ва сўзлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадислар асосида бўлмоғи лозим. Ҳеч ким суннатда келмаган феъл ёки сўзни ўйлаб топиши мумкин эмас.
Имом билан мусобақалашиш ёки ундан қолиб кетиш жоиз эмас. Аслида маъмум киши имомга эргашиши шариятимиз талабидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дин аҳкомларини умматларига ўргатишга ва уни етказишга бўлган эътиборлари зикр қилинди.
Имом маъмум унга тақлид қилиши учун имомдир. Имомга эргашган кишининг намоз ишларида имом билан мусобақалашиши, у билан тенг ҳаракатланиши, ундан анча орқада қолиб кетиши жоиз эмас. Балки қилмоқчи бўлган феълини бажариши билан эргашишни бошлайди. Суннат шу нарсада имомга эргашишдир.
Намозда сафларни текислаш машруъдир.