إعدادات العرض
Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади:…
Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди; аҳдлашса хиёнат қилади; ваъда берса хилоф қилади; тортишса фожирлик қилади
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Тўрт нарса борки, мана шулар кимда бўлса, аниқ мунофиқ бўлибди. Кимда булардан бирортаси бўлса, уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор бўлади: сўзласа ёлғон сўзлайди; аҳдлашса хиёнат қилади; ваъда берса хилоф қилади; тортишса фожирлик қилади».
الترجمة
العربية অসমীয়া Bahasa Indonesia Kiswahili Tagalog Tiếng Việt ગુજરાતી Nederlands සිංහල Hausa پښتو नेपाली اردو Кыргызча മലയാളം English Svenska Română Kurdî Bosanski فارسی తెలుగు ქართული Moore Српски Magyar Português Македонски Čeština Русский Українська አማርኛ Malagasy Kinyarwanda Wolof ไทย ಕನ್ನಡ मराठी ਪੰਜਾਬੀ دری Türkçe বাংলা ភាសាខ្មែរ Español Lietuvių हिन्दीالشرح
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўртта хислат ҳақида огоҳлантирдилар. Агар бу хислатлар бир мусулмонда йиғилса, у шу хислатлари сабаб мунофиққа жуда ўхшаб қолади. Бу эса ана шу сифатлар унда доимий ва кўп учраса шундай бўлади, агар баъзида камдан-кам содир бўлса, бу ҳукмга кирмайди. У хислатлар қуйидагилар: 1. Гапирганда — қасддан ёлғон гапириши ва ростгўй бўлмаслиги. 2. Ахд ва ваъда берса — унга вафо қилмаслиги, шеригини алдаб хиёнат қилиши. 3. Ваъда берса, бажармаслиги ва ваъдасини бузиши. 4. Биров билан тортишиб, жанжал қилса, ҳақдан оғиб кетиши, уни рад этиш ва йўққа чиқариш учун турли ҳийла ишлатиши, ёлғон ва ботил гапларни айтиши. Мунофиқлик –ташқи кўринишида бир нарсани кўрсатиб, ичида унга тескари бўлишдир. Ана шу маъно мазкур хислатлар эгасида мавжуд. Унинг мунофиқлиги одамлар билан муомалада, гапирганда, ваъда берганда, ишониб омонат топширилганда, тортишганда ёки аҳдлашганда кўринади. Бу Исломдаги мунофиқлик бобидан эмас, яъни ўзини мусулмон кўрсатиб, ичида куфрни яшириш маъносида эмас. Лекин кимда бу хислатлардан бири бўлса, токи уни тарк қилгунга қадар, у киши мунофиқлик сифатидан бир сифатни ўз ичига олган бўлади.فوائد الحديث
Мунофиқнинг баъзи белгиларини баён қилишдан мақсад — мусулмонларни у сифатлардан қайтариш ва уларни бажариб қўйишдан огоҳлантиришдир.
Ҳадисдан кўзда тутилган маъно шуки: бу хислатлар — мунофиқлик хислатларидир. Уларнинг эгаси мунофиқларга ўхшайди ва уларнинг ахлоқи билан ахлоқланади. Лекин бу, у Исломни кўрсатиб, ичида куфрни яширган мунофиқ кабидир дегани эмас. Лекин баъзилар: «Бу гап ана шу хислатлар унга ғолиб келиб, уларни оддий санаб, аҳамият бермай қўйган одам ҳақида айтилган. Чунки шундай киши, одатда, эътиқоди бузуқ мнофиқ бўлади», – деганлар.
Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Диёнатнинг асоси учта нарсага чекланган: сўз, амал ва ният. Ҳадисда ёлғон билан сўзнинг бузуқлигига ишора қилинди, хиёнат билан амалнинг бузуқлигига ишора қилинди, ваъдада турмаслик билан ниятнинг бузуқлигига ишора қилинди. Чунки ваъдани бузиш — агар ваъда берган вақтда нияти бузуқ бўлса, мунофиқликка киради. Лекин агар у ваъда берган пайтда бажаришга қатъий ният қилган бўлиб, кейин қандайдир тўсиқ чиқса ёки унга бошқа фикр келиб қолса, бу ҳолат мунофиқлик шаклига кирмайди».
Нифоқ икки хил бўлади:
1. Эътиқодий мунофиқлик — бунда одам Исломни кўрсатиб, ичида куфрни яширади. Бу уни иймондан чиқаради.
2. Амалий мунофиқлик — мунофиқларнинг ахлоқлари ва сифатларига ўхшаб қолиш. Бу инсонни иймондан чиқармайди, аммо катта гуноҳ ҳисобланади.
Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уламолар ижмоъ қилганларки, агар кимдир қалби ва тили билан тасдиқлаган бўлса-ю ва ана шу хислатларга тушиб қолса, у кофир деб ҳукм қилинмайди ва жаҳаннамда абадий қоладиган мунофиқ деб ҳам ҳисобланмайди».
Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Баъзи уламоларнинг сўзларига кўра, бу ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги мунофиқларга тегишлидир. Улар иймон келтирдик деб айтиб, ёлғончи бўлишган. Динида омонатдор бўлиб кўринганлар, аммо хиёнат қилганлар. Дин ишларида ва уни ҳимоя қилишда ваъда берганлар, лекин ваъдаларини бузганлар. Тортишув ва низоларга киришганларида эса ҳақдан оғиб, ёлғон ва ёмонликка юз тутганлар».