Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин

Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин

Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ! Ислом аҳкомлари кўпайиб кетди. Барча нарсаларни ўзига жамлаган боб ҳақида менга хабар беринг», – деди. Шунда: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳга шундай деб видолашган эдим: «Қайси амал яхшироқ ва Аллоҳга яқинроқ бўлади», – дедим. «Аллоҳнинг зикри ила тилинг намланган ҳолда жон беришинг», – дедилар.

[Саҳиҳ] [Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривояти]

الشرح

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нафл иболатлар кўпайиб кетганидан, уни бажаришдан ожиз қолгани ҳақида хабар берди. Сўнгра маҳкам ушлашлик учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўп савоб олиб келадиган енгил ишга далолат қилиб қўйишларини сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳар вақт ва ҳар ҳолатда – тасбеҳ, таҳмид, истиғфор, дуо ва шу кабилар билан – Аллоҳ таолонинг зикрида доимий бўлиб, тили доимо шу нарсалар билан нам ва ҳаракатда туришига йўллаб қўйдилар.

فوائد الحديث

Аллоҳни ҳар доим зикр қилишнинг фазилати.

Савоб олишни осон қилиб қўйиш Аллоҳнинг фазли улуғлигига далолат қилади.

Бандаларнинг насибалари яхшилик эшикларида ҳар хил.

Тасбиҳ, ҳамд, тахлил, такбир ва шу каби бошқа тил билан бўлган зикрлар қалб билан амалга оширилса кўп тоатлар ўрнини босади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам савол берувчига муносиб равишда жавоб берар эдилар.

التصنيفات

Зикр фазли