Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром…

Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни уловга эргаштириб кетаётган эдилар. «Эй Муоз ибн Жабал», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Расулуллоҳ: «Эй Муоз», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Уч маротаба такрорланди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади», дедилар. Муоз: «Эй Аллоҳнинг расули, бу ҳақда одамларга хабар берайми? Улар бу билан хурсанд бўлишади», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Йўқ), бунинг хабарини берсанг, унга суяниб (амал қилмай қўйишади)», дедилар. Аввалига Муоз хабар бермай юрди. Лекин ўлими яқинлашганда, илмни яшириб гуноҳкор бўлиб қолишдан хавотир бўлган ҳолда унинг хабарини бердилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уловларига мингашиб кетаётган эдилар. «Эй Муоз», деб нидо қилдилар. Айтмоқчи бўлган нарсаларининг муҳим эканлигини таъкидлаш учун уч маротаба чақирдилар. Муоз разияллоҳу анҳу ҳар сафар у зотга "Лаббайка ва саъдайка, эй Аллоҳнинг Расули", деб жавоб берардилар. Яъни, «Лаббай эй Аллоҳнинг Расули, буюринг, амрингизга мунтазирман», дер эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кимки «Лаа илааҳа иллаллоҳ», яъни: «Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули», дея ёлғонга чиқормай қалбдан гувоҳлик берса ва шу ҳолда вафот этса Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади. Муоз разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан одамларга хурсанд бўлишлари учун хабар беришга рухсат сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу башоратга суяниб олиб амаллари камайишидан қўрқдилар. Муоз разияллоҳу анҳу бу хабарни ўлгунларигача ҳеч кимга айтмадилар. Ўлишларидан олдин илмни яшириш гуноҳини олмаслик учун айтиб бердилар.

فوائد الحديث

Муоз разияллоҳу анҳуни уловларига мингаштириб олишлари Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавозеълигига далолат қилади.

Муоз разияллоҳу анҳунинг эътиборини тортиш учун қайта-қайта нидо қилишлари, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълимдаги йўлларини кўрсатади.

Лаа илааҳа иллоллоҳ ва Муҳаммадун Расулуллоҳ шаҳодатининг шартларидан: уни айтаётган инсон уни ёлғонга чиқармай ёки у нарсада шак қилмай қалби билан ишониб айтиши.

Агар тавҳид аҳли гуноҳлари сабабли дўзахга кирсалар ҳам жаҳаннам оловида абадий қолмайдилар. Гуноҳларидан тозалангач ундан чиқарилурлар.

Сидқидиладан айтган инсон учун шаҳодатнинг фазли.

Агар бир ҳадисни айтса-ю унинг ортидан фитна-фасод чиқадиган бўлса, уни айтмаслик жоиздир.

التصنيفات

Рубубият тавҳиди, Тавҳид фазли