Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», дедилар

Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», дедилар

Имрон ибн Ҳусойн разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менинг бавосирим (геморрой касаллиги) бор эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот: «Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи», дедилар».

[Тўғри матн] [Бухорий ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда намозда ўзи тик туриб ўқиш керак эканини, агар тура олмаса ўтириб, агар ўтириб ҳам ўқий олмаса ёнбошлаб ўқиш жоиз эканини баёнладилар.

فوائد الحديث

Ақли жойида экан намоз инсоннинг бўйнидан соқит бўлмайди. Қудратига қараб бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтади.

Банда ибодатнинг қўлидан келганини қилиши Ислом динининг енгил ва юксак эканига далолат қилади.

التصنيفات

Узрлилар намози