Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг маконати сабабли (куёвлари бўлганим сабаб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у ҳақида сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн…

Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг маконати сабабли (куёвлари бўлганим сабаб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у ҳақида сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюрдим. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. Шунда: «Закарини ювади ва таҳорат қилади

Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг маконати сабабли (куёвлари бўлганим сабаб) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у ҳақида сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюрдим. У Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. Шунда: «Закарини ювади ва таҳорат қилади», –дедилар». Бухорий ривоятида: «Таҳорат олиб, закарингни юв!», – дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу кўп мазий чиқадиган киши эканларини хабар бердилар. Мазий - шаҳват келганда ва жимодан олдин чиқадиган оқ, шилимшиқ суюқлик. Чиқса нима қилишни билмас эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашга уялдилар, чунки у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотиманинг турмуш ўртоғи эдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашни Миқдод ибн Асваддан талаб қилдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Закарини ювади, сўнгра тахорат олади», – деб жавоб қилдилар.

فوائد الحديث

Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг фазилатлари. Чунки ҳаёлари биров орқали сўрашдан ман қилмади.

Фатвони бошқа орқали сўраш жоиз.

Умумий манфаат учун инсон ўзи ҳаё қилган нарсаси ҳақида хабар бериши жоиз.

Мазий нажас. Уни кийим ва бадандан ювиш лозим.

Мазий чиқиши таҳоратни бузувчи нарсалардан.

Бошқа ҳадисда келгани учун закарни ва икки тухумни ювиш вожиб.

التصنيفات

Нажосатни кетказиш