Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорда ўқиган намозидан йигирма қанча миқдор кўпроқдир

Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорда ўқиган намозидан йигирма қанча миқдор кўпроқдир

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорда ўқиган намозидан йигирма қанча миқдор кўпроқдир. Агар ана шу киши таҳоратини чиройли қилиб, мас­жидга фақат намоз ўқишни ният қилиб чиқса, масжидга киргунига қадар ҳар бир қадамига даражалари кўтарилиб, хатолари ўчирилади. Масжидга киргач уни фақат намоз ушлаб турган бўлса, намоз ўқиган ерида таҳоратини бузмасдан, бировга озор бермай ўтирар экан, у намозда деб ҳисобланади ва фаришталар унга салавот айтиб турушади. Фаришталар: «Аллоҳим уни раҳмат эт, мағфират қил, тавбасини қабул айла», деб айтишади.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ёки бозорида ўқиган намозидан йигирма қанча миқдор кўпроқ эканини хабар бермоқдалар. Сўнгра бу нарсанинг сабабини зикр қилдилар: Бир киши чиройли қилиб яхшилаб таҳорат олса, сўнгра масжидга фақатгина намоз учун чиқса, ҳар бир қадамига даражалари кўтарилиб, хатолари ўчирилади. Агар масжидга кирса ва намозни кутиб ўтирса, намоз ўқиябди деган ажр олиб туради ва намоз ўқиган ўрнида таҳоратини бузмай ҳамда фаришталар ва одамларга азият бермай ўтирса, фаришталар унинг ҳаққига дуо қилиб: «Аллоҳим уни мағфират айла, раҳмат эт ва тавбасини қабул қил», – деб турадилар.

فوائد الحديث

Кишининг уйида ва бозорида ўқиган намози саҳиҳ, лекин, жамоатни узрсиз тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади.

Масжидда ўқилган намоз одам ўзи ўқиган намозидан йигирма беш ёки йигирма олти ёки йигирма етти даража афзал.

Фаришталарнинг вазифаларидан: мўминлар учун дуо қилиш.

Масжидга таҳорат билан боришнинг фазилати.

التصنيفات

Жамоат намозининг фазли ва аҳкомлари