Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига эргашасизлар», – дедилар

Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига эргашасизлар», – дедилар

Абу Воқид Лайсий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳунайнга томон кетаётган вақтларида мушриклар қуролларини илиб қўядиган «Зоту анвот» деган дарахт олдидан ўтдилар. Шунда (динга яқинда кирган) баъзи саҳобалари: «Ё Расулуллоҳ, бизга ҳам уларникидай «зоту анвот» қилиб беринг» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Субҳаналлоҳ! Худди Мусо қавми айтган сўзларни айтмоқдасизлар. Улар: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо қилиб (ясаб) бер», дедилар. (Аъроф: 138) Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига эргашасизлар», – дедилар.

[Тўғри матн] [Тирмизий ва Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка ва Тоиф ўртасидаги Ҳунайн водийсига чиқдилар. У зот билан динга янги кирган баъзи саҳобалар ҳам бор эди. «Зоту анвот» яъни, илинган нарсалар эгаси деган дарахт олдидан ўтдилар. Уни мушриклар улуғлашар ва унга қуролларини ундан барака талаб қилиб илиб қўяр эдилар. Баъзи саҳобалар қуролларини илиб ундан барака талаб қилиш мақсадида бу нарсани жоиз деб гумон қилиб Расулуллоҳдан уларга ҳам дарахт қилиб беришларини сўрашди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу сўзни инкор қилиб, Аллоҳ таолони улуғлаб тасбиҳ айтдилар. Бу Мусо алайҳиссалом қавмининг «Уларнинг олиҳлари каби бизга ҳам илоҳ қилиб бер», деган сўзига ўхшаш сўз эканини хабар бердилар. Улар (Бану исроил) санамларга сиғинаётган мушрикларини кўрганларида уларникига ўхшаш санамлари бўлишини талаб қилдилар. Бу эса, уларнинг йўлига эргашишдир. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу уммат яҳуд ва насронийларга эргашишини улардан қайтарган холда хабар бердилар.

فوائد الحديث

Инсон баъзида Аллоҳдан узоқлаштирадиган нарсани Унга яқинлаштиради деб ўйлаб бажариши мумкин.

Мусулмон киши динда айтилиши мумкин бўлмаган ва ажабланарли нарсани эшитса тасбеҳ ва такбир айтиши лозим.

Дарахт, тош ва бошқа нарсалардан барака талаб қилиш ширкдир. Барака фақат Аллоҳ таолодан талаб қилинади.

Санамларни улуғлаш, олдида ўтириш ва ундан барака талаб қилиш уларга ибодат қилиниши сабабларидандир.

Ширкка олиб борувчи йўл ва эшикларни ёпиш лозим.

Яҳуд ва насронийларни ёмонлаб келган оят ва ҳадислар бизни огоҳлантириш учун келган.

Жоҳилият аҳли, яҳуд ва насронийларга динимизга тўғри келмайдиган нарсаларда ўхшашдан қайтариқ.

التصنيفات

Улуҳият тавҳиди