Никоҳ вақтида қўйилган шарт, бажаришингиз керак бўлган шартларнинг энг ҳақлисидир», дедилар

Никоҳ вақтида қўйилган шарт, бажаришингиз керак бўлган шартларнинг энг ҳақлисидир», дедилар

Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Никоҳ вақтида қўйилган шарт, бажаришингиз керак бўлган шартларнинг энг ҳақлисидир», дедилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда вафо қилишга энг авло шарт, аёл билан роҳатланишга сабаб бўлган шарт эканини баён қилдилар. Улар никоҳ вақтида аёл талаб қилган мубоҳ шартлардир.

فوائد الحديث

Келин-куёв бир-биридан талаб қилган шартларга вафо қилиши лозим. Фақат ҳалолни ҳаром ва ҳаромни ҳалол қиладиган шартлар бундан мустасно.

Никоҳда қўйилган шартларга вафо қилиш бошқаларидан муҳимроқдир, чунки бу фаржни ҳалоллаб олиш муқобилидаги шартдир.

Исломда никоҳнинг улуғлиги. Шу боис шартларига вафо қилишни таъкидлаб айтмоқда.

التصنيفات

Никоҳнинг шартлари