Қуръон қироат қилувчи мўмин утружжа (лимон) сингари хушбўй ва хуштаъмдир, Қуръон қироат қилмайдиган мўмин эса хурмо каби ширин бўлгани билан хушбуй ҳиддан…

Қуръон қироат қилувчи мўмин утружжа (лимон) сингари хушбўй ва хуштаъмдир, Қуръон қироат қилмайдиган мўмин эса хурмо каби ширин бўлгани билан хушбуй ҳиддан маҳрумдир

Абу Мусо ал-Ашъарий ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Қуръон қироат қилувчи мўмин утружжа (лимон) сингари хушбўй ва хуштаъмдир, Қуръон қироат қилмайдиган мўмин эса хурмо каби ширин бўлгани билан хушбуй ҳиддан маҳрумдир, Қуръон қироат қиладиган мунофиқ хусусига келсак, у райҳон каби хушбўй бўлсада, таъми аччиқдир, Қуръон қироат қилмайдиган мунофиқ эса аччиқ тарвуз (колоквинт) каби ҳидсиз ва таъми аччиқдир!».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадисда Қуръонни ўқувчи ва ундан фойда олувчиларнинг қисмларини баёнлаб бердилар. Биринчи қисм: Қуръонни ўқиб ундан фойда олаётган мўмин, у утружжа меваси каби, унинг таъми тотли, ҳиди хушбўй, ранги чиройли, фойдаси кўп, у ҳам ўқиганига амал қилади ва Аллоҳнинг бандаларига фойда беради. Иккинчи қисм: Қуръон ўқимайдиган мўмин, у ҳурмо каби таъми ширин лекин ҳиди йўқ. Ҳурмо ўз ичига ширин таъмни олгани каби унинг ҳам қалбини иймон ўраб олган ва ҳурмода одамлар ҳидаб роҳатланадиган ҳиди йўқ бўлгани каби унинг ҳам Қуръон ўқиганини эшитиб одамлар роҳат ола олмайди. Учинчи қисм: Қуръон ўқийдиган мунофиқ, у райҳон каби, унинг ҳиди ширин таъми аччиқ. Чунки у қалбини иймон билан ислоҳ Қуръонга амал қилмаган, одамларга эса ўзини мўмин каби кўрсатади. Унинг ҳам қироатига ўхшаб ҳиди ширин, лекин куфри каби таъми аччиқ. Тўртинчи қисм: Қуръон ўқимайдиган мунофиқ аччиқ тарвуз (колоквинт) меваси каби. Чунки унинг ҳиди йўқ ва таъми аччиқ. Қуръон ўқимаслиги ҳиди йўқлигига ўхшатилди. Таъмининг аччиқлиги куфрининг аччиқлигига ўхшатилди. Унинг ичи имондан холи кўринишидан эса наф йўқ, балки зарарли ҳамдир.

فوائد الحديث

Қуръонни ёдлаб унга амал қилувчининг фаилати.

Тушунишга осон бўлиши учун мисол олиб келиш таълимнинг усулларидандир.

Мусулмонда ҳар доим ўқиб юрадиган Қуръони Каримдан бир қисми бўлиши керак.

التصنيفات

Қуръонга эътиборли бўлишнинг фазилати