Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва…

Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва Муҳаммадин росуулан ва бил ислаами дийнан» деб айтса гуноҳлари кечирилади». Маъноси: Шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари, Аллоҳни Рабб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар, Исломни пайғамбар деб рози бўлдим

Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким муаззиннинг азонини эшитганда: « Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росуулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва Муҳаммадин росуулан ва бил ислаами дийнан» деб айтса гуноҳлари кечирилади». Маъноси: Шериги бўлмаган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг бандаси ва пайғамбари, Аллоҳни Рабб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар, Исломни пайғамбар деб рози бўлдим.

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бермоқдалар-ки, ким муаззинни эшитганда: «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ», яъни, Аллоҳдан ўзга ибодатга тотиқли маъбуд йўқ ва бошқа барча маъбудлар ботил эканига иқрор бўлдим, эътироф эттим. «Ва Муҳаммад У Зотнинг бандаси ва пайғамбари» яъни, сиғинилмайдиган банда ва ёлғонга чиқарилмайдиган пайғамбар. «Аллоҳни Рабб деб рози бўлдим», яъни, Рубубият, улуҳият ва исм сифатларига рози бўлдим деганидир. «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб рози бўлдим», яъни, олиб келган ва бизга етказган барча нарсаларига рози бўлдим. «Исломга рози бўлдим», яъни, унинг аҳкомларига, буйруқ ва қайтариқларининг барчасига рози бўлдим деб айтса олдинги барча гуноҳлари кечирилиб кетади. Дин - эътиқод ва бўйсуниш деганидир. Гуноҳларидан мақсад кичик гуноҳлар.

فوائد الحديث

Азонни эшитганда шу дуони айтиш гуноҳларга каффорат бўлади.

التصنيفات

Азон ва иқома