إعدادات العرض
Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади.
Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинади: «Умматимдан бир киши қиёмат куни халойиқ олдига чақирилади. Унинг учун тўқсон тўққизта катта китоб очилади. Ҳар бир китоб (узунлиги) кўз етгунча (масофада) бўлади. Кейин Аллоҳ азза ва жалла: «Бундан бирон нарсани инкор этасанми?» – деб сўрайди. Банда: «Йўқ, ё Раббим!» дейди. Аллоҳ: «Сақловчи-ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилишдими?» – деб сўрайди. Банда: «Йўқ», – деб жавоб беради. Аллоҳ сўрайди: «Сенинг узринг борми, яхшилигинг борми?» Шунда ҳалиги киши қўрқиб кетиб: «Йўқ», – дейди. Аллоҳ: «Ҳа, албатта Бизнинг даргоҳимизда сенинг яхшиликларинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди», –деб айтади. Кейин ўша банда учун бир кичик варақа чиқарилади. Унда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ», – (деб ёзилган) бўлади. Шунда банда: «Ё Раббим, мана бу кичик варақа билан катта китоблар нима?», – деб сўрайди. Аллоҳ: «Сенга зулм қилинмайди», – дейди. Шунда катта китоблар бир паллага, кичик варақа бошқа паллага қўйилади. Китоблар юқорига кўтарилади, варақа оғир келади. Аллоҳнинг исмидан ҳеч нарса оғирроқ бўлмайди».
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Kurdî Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy or Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Oromoo Wolof Soomaali Tagalog Français Azərbaycan Українська Português bm தமிழ் Deutsch ქართული Македонски فارسی Magyar Русский 中文الشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло Қиёмат куни одамларнинг кўз ўнгида, умматидан бир одамни сарҳисоб қилиш учун танлаб чақириши, сўнгра унга дунё ҳаётида қилган гуноҳлари қайд этилган тўқсон тўққизта амалномаларини кўрсатиши ва ҳар бир амалнома инсон кўзи етгунча масофада узун бўлишидан дарак бермоқдалар. Сўнгра Аллоҳ таоло мазкур одамга: «Сен бу амалномада ёзилган бирон нарсани инкор қиласанми?! Ёзувчи ва қўриқчи фаришталарим сенга зулм қилишибдими?» – деб сўрайди. Банда: «Йўқ, Раббим!» – деб жавоб беради. Шунда Аллоҳ таоло: «Дунё ҳаётида қилган ушбу амалларинг учун билмай ёки тушунмай, ёхуд қўққисдан қилиб қўйиш каби биронта баҳонанг борми?» – дейди. Банда: «Раббим, биронта узр-баҳонам йўқ», – дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Бизда эса, сенинг битта яхшилигинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди», – дейди. Сўнгра «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бераман», деб ёзилган номани чиқаради. Шунда Аллоҳ таоло ҳалиги одамга: «Тарозингни тайёрла!», – дейди. Банда ҳайратланиб: «Раббим, шунча амалномалар олдида бу нома нимага ҳам ярар эди», – дейди. Бунга жавобан Аллоҳ таоло: «Бугун сенинг бошингга зулм келмайди», –дейди. Барча амалномалари бир паллага, нома эса иккинчи паллага қўйилиб тортилади. Амалномалар қўйилган палла енгил босиб, нома қўйилган палла эса, оғир босади-да, Аллоҳ таоло бандани мағфират қилади.فوائد الحديث
"Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ" деган тавҳидни ифодалаган жумланинг муаззамлиги ва тарозида оғир бўлиши.
"Ла илаҳа иллаллоҳ" (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) калимасини тил билан талаффуз қилишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки, унинг маъно ва моҳиятларини билиши ва у талаб қилган нарсаларга амал қилиши ҳам лозимдир.
Ихлос ва тавҳид гуноҳлар кечирилишига сабаб.
Иймон инсоннинг қалбидаги ихлосига қараб зиёда ёки нуқсонга учрайди. Шу боис, айрим одамлар ушбу тавҳид калимасини тилларида талаффуз қилсаларда, гуноҳларига қараб жазо ҳам оладилар.