У «Хинзаб», деб номланадиган шайтон. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй

У «Хинзаб», деб номланадиган шайтон. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй

Усмон ибн Абул Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида ҳалақит қилиб, чалкаштириб юбораябти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У «Хинзаб», деб номланадиган шайтон. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй», дедилар. Мен У зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Усмон ибн Абу Ос разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Ё Расулуллоҳ, шайтон мен ва намозим ўртасини бўлиб унда хушуъ қилишдан тўсаябди ва қироатимга қоришиб мени шубҳалантирмоқда», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «У Хинзаб деб номланадиган шайтон. Агар унга дуч келсанг ва уни сезсанг Аллоҳга қаттиқ боғлан ва У Зотдан паноҳ тила! Уч марта озгина сулак билан чап томонингга тупур» - дедилар . Усмон разияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганларини қилдим ва Аллоҳ мендан уни кетказди», – деди.

فوائد الحديث

Намозда қалб ҳозир бўлиши ва хушуънинг муҳимлиги. Шайтон намозни бузишга ва унда шубҳалантиришга қаттиқ тиришади.

Намозда шайтон васваса қилганда ундан паноҳ сўраб, чап томонга уч марта туфлаш мустаҳабдир.

Саҳоба разияллоҳу анҳумлар ҳар бир муаммолларида унинг ечимини топиш учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайтишлари.

Саҳобаларнинг қалблари тирик ва ғамлари охират бўлган.

التصنيفات

Жинлар, Намознинг сифати, Зикр фазли, Тўсатдан рўй берган ишларда айтиладиган зикрлар