إعدادات العرض
Аллоҳ ҳар ишни гўзал бажаришни буюрди
Аллоҳ ҳар ишни гўзал бажаришни буюрди
Абу Яъло Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Аллоҳ ҳар ишни гўзал бажаришни буюрди. Ҳаттоки, ўлдиришни ҳам эҳсон билан адо қилинг. Агар қўй сўйсангиз, гўзал тарзда сўйинг. Агар қатл қилсангиз чиройли тарзда қатл қилинг. (Жонлиқ сўймоқчи бўлган) Бировингиз пичоқни ўткирлаб турсин ва қурбонлик роҳатда жон берсин!»
الترجمة
العربية Español አማርኛ English اردو Indonesia বাংলা Français Türkçe Русский Bosanski සිංහල हिन्दी 中文 فارسی Tiếng Việt Tagalog Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ ไทย Deutsch پښتو অসমীয়া Shqip Nederlands ગુજરાતી Кыргызча नेपाली Lietuvių دری Српски тоҷикӣ Kinyarwanda Română Magyar Čeština Moore Malagasy Oromoo ಕನ್ನಡ Wolof Azərbaycan Українська ქართული Македонски ភាសាខ្មែរ Bambara ਪੰਜਾਬੀ मराठी Kirundi Kurmancî Bahasa Melayuالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ ҳар бир ишда бизга эҳсон қилишни вожиб қилганини хабар бердилар. Эҳсон: Ҳар доим Аллоҳнинг бандани кузатиб туришини эътиқод қилишдир. Бирортага яхшилик қилганда, азият беришдан ўзини тийганда, ўлдирганда ва жонлиқ сўйганда ҳам эҳсон қилишлик лозим. (Яъни Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилиб қийнамай сўйиш керак) Масалан, қасос олаётиб ўлдириш вақтидаги эҳсон: Ўлдирилиши керак бўлган инсонни энг осон ва тез ўладиган йўл билан ўлдирмоқ. Сўяётгандаги эҳсон: Пичоқнинг ўткир қилиниши, уни ҳайвонни олдида унга кўрсатиб ўткирламаслик ҳамда бошқа ҳайвонни олдида сўймасликдир.فوائد الحديث
Аллоҳнинг махлуқотларга бўлган лутфи ва меҳрибонлиги.
Ўлдираётиб ёки сўяётиб ҳам эҳсон қилиш, яъни шариат кўрсатган услубда бўлмоғи.
Шариатимиз ҳаттоки ҳайвонга ҳам меҳр кўрсатиш ва юмшоқ муомалада бўлишга буюриши шариатнинг комил ва у барча яхшиликларни ўз ичига олганлигига далолат қилади.
Инсонни ўлдиргандан кейин мусла қилишдан (мурдасини майдалаш) қайтариш.
Ҳайвонга азоб берадиган барча нарса ҳаромдир.
