إعدادات العرض
Бирортангиз намозида шак қилиб қолса, уч ракатми, тўрт ракатми, қанча ўқиганини билмай қолса, шакни ташлаб, аниқ ишонганига қараб давом эттирсин. Кейин салом…
Бирортангиз намозида шак қилиб қолса, уч ракатми, тўрт ракатми, қанча ўқиганини билмай қолса, шакни ташлаб, аниқ ишонганига қараб давом эттирсин. Кейин салом беришдан олдин икки сажда қилсин
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Бирортангиз намозида шак қилиб қолса, уч ракатми, тўрт ракатми, қанча ўқиганини билмай қолса, шакни ташлаб, аниқ ишонганига қараб давом эттирсин. Кейин салом беришдан олдин икки сажда қилсин. Агар беш ракат ўқиб қўйган бўлса, булар унинг намозини жуфтлаб қўяди, тўрт ракат тўлиқ ўқиган бўлса, бу икки сажда шайтоннинг бурнини ерга ишқаш бўлади».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو हिन्दी 中文 Kurdî Português دری অসমীয়া Tiếng Việt Svenska Yorùbá Кыргызча Kiswahili ગુજરાતી Hausa नेपाली Română മലയാളം Nederlands සිංහල پښتو తెలుగు Soomaali Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Magyar Українська Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдиларки: агар намозхон намозида иккиланиб қолса ва неча ракат ўқиганини — учми ёки тўртми — билмай қолса, шубҳали бўлган зиёда (катта) сонни четга суриб, унга таянмаслиги керак. Чунки уч ракат — аниқ (ишончли) миқдордир. Шундай қилиб, у тўртинчи ракатни ўқийди, сўнгра салом беришдан олдин икки марта саҳв саждасини қилади. Агар у аслида тўрт ракат ўқиган бўлса (ва шубҳа туфайли яна бир ракат қўшган бўлса), бир ракъат қўшилиши билан намози беш ракатга айланади ва саҳв саждаси ўша бир ракат ўрнига ўтиб, намоз ракатлари сони тоқ эмас, балки жуфт бўлади. Агар у қўшимча ракат билан намозини тўрт ракатга етказган бўлса (яъни аслида уч ракат ўқиган бўлса), у ҳолда зиммасидаги намозни зиёдасиз ва камчиликсиз тўлиқ адо этган бўлади. Икки саҳв саждаси шайтонни хор қилиш, уни даф этиш ва мақсадига етказа олмай, қувилган ва мағлуб ҳолда қайтариш учундир. Чунки шайтон намозхоннинг намозини чалкаштириб, уни бузишга уринган эди. Одам фарзанди Иблис бўйин товлаган Аллоҳ таолонинг сажда қилиш ҳақидаги буйруғига (намоз охирида) итоат қилиш билан намозини комил қилди. Иблис эса ўз вақтида Одамга сажда қилишдан бош тортиб, Аллоҳга осий бўлган эди.فوائد الحديث
Намозхон намозида шак қилиб қолса ва икки ҳолатдан бири (қайси бири тўғри экани) устун келмаса, у ҳолда шакни ташлаб, аниқ ишонган томонига (яъни энг кам миқдорга) қараб амал қилади. Намозини якунлаб, салом беришдан олдин саҳв саждасини қилади, сўнгра салом беради.
Бу икки сажда намоздаги камчиликни тўлдириш йўли ҳамда шайтонни мағлуб ва хор қилиб, ўз мақсадидан узоқлаштиришдир.
Ҳадисда келган «шак» — бирор тараф устунлик қилмаган ҳолатдаги иккиланишдир. Агар (бирор тарафга нисбатан) гумон бўлса ва ўша томон устун келса, у ҳолда ўша устун томонга қараб амал қилинади.
Бу ҳадисда васвасага қарши курашишга ва шариат буйруғига бўйсуниш орқали уни даф қилишга тарғиб бор.
التصنيفات
Сахв, тиловат ва шукр саждалари