إعدادات العرض
Ким динимизда асли йўқ нарсани пайдо қилса, у рад қилинур
Ким динимизда асли йўқ нарсани пайдо қилса, у рад қилинур
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким динимизда асли йўқ нарсани пайдо қилса, у рад қилинур», дедилар. Муттафақун алайҳ. Имом Муслим ривоятида эса: «Кимки биз буюрмаган амални қилса, рад қилинур», – деганлар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili فارسی မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá සිංහල தமிழ் دری Кыргызча or Kinyarwanda नेपाली Română Lietuvių Nederlands Soomaali Српски Українська ಕನ್ನಡ Wolof Moore ქართული Azərbaycan Magyar Македонски አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ким динда янги нарса ихтиро қилса ёки китоб ва суннатдан далил бўлмай туриб амал қилган бўлса, у амал рад қилинишини ва Аллоҳ ҳузурида қабул бўлмаслигини баён қилдилар.فوائد الحديث
Ибодатлар китоб ва суннатда келган нарсалар устига қурилган бўлиб, Аллоҳ таолога Ўзи буюрмаган бидъат ва янгиликлар билан ибодат қилмаймиз.
Дин ақл ва яхши деб ўйлаш билан бўлмайди, аксинча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан бўлади.
Бу ҳадис диннинг комил эканига далолат қилади.
Бидъат - Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар даврида бўлмай янги чиққан ақида, сўз ёки амалдир.
Бу ҳадис Ислом асосларидан бир асос бўлиб, у амаллар учун тарози кабидир. Ҳудди Аллоҳнинг юзини истаб қилинмаган ишга савоб берилмагани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга тўғри келмаган амалга ҳам савоб берилмайди.
Дунё ишларида эмас, аксинча, дин ишларида янгилик пайдо қилишдан қайтарилган.
التصنيفات
Бидъат