إعدادات العرض
Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бир-бирларингизга зулм қилманглар
Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бир-бирларингизга зулм қилманглар
Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бир-бирларингизга зулм қилманглар. Эй бандаларим! Мен тўғри йўлга йўллаганлардан бошқа ҳаммангиз адашгансиз. Мендан тўғри йўлни сўранглар, сизларни тўғри йўлга йўллайман. Эй бандаларим! Мен ризқлантирганлардан бошқа барчангиз очсиз. Мендан ризқ сўранглар, сизларни тўйдираман. Эй бандаларим! Мен кийим берганлардан бошқангиз яланғочсиз. Мендан кийим сўранглар, кийим бераман. Эй бандаларим! Сизлар кечаю кундуз хато (гуноҳ) қиласиз. Мен барча гуноҳларни кечиргувчиман. Мендан гуноҳларингизни кечиришимни сўранглар, гуноҳларингизни кечираман. Эй бандаларим! Менга зарар етказа олмайсиз, чунки зарарингиз етадиган даражада эмассиз. Менга фойда келтира олмайсиз, чунки фойда келтирадиган мавқеда эмассиз. Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг тақводор одамдек бўлса ҳам, мулкимни асло кўпайтирмайди. Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг фожир одамдек бўлса ҳам, мулкимдан бир нарсани камайтирмайди. Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар ҳамма бир майдонга тўпланиб, Мендан сўраса, ҳар бир инсонга сўраганини берсам, мулким денгизга ботириб чиқарилган игнанинг учидаги сувчалик ҳам камаймайди. Эй бандаларим! Амалларингизни ҳисоблаб қўяман. Сўнг уларнинг эвазини (мукофоти ёки жазосини) тўлиқ қилиб бераман. Ким яхшиликни топса, Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Ким ёмонликка йўлиқса, ўзидан бошқани айбламасин!»
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili فارسی မြန်မာ Deutsch 日本語 پښتو Tiếng Việt অসমীয়া Shqip Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands සිංහල தமிழ் ไทย دری Fulfulde Magyar Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių or Română Kinyarwanda Српски Moore नेपाली Malagasy тоҷикӣ Oromoo Wolof Български Українська Azərbaycan ქართული bm Lingala Македонскиالشرح
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, Аллоҳ таоло, зулмни ўзига ҳаром қилгани ва уни бандалари орасида ҳам ҳаром қилганини баён қилдилар. Шунинг учун бир инсон бошқага зулм қилмаслиги лозим. Махлуқотларнинг Аллоҳ тавфиқ бериб ҳидоят қилганларидан бошқа барчаси залолатда эканини ва ким Аллоҳдан тўғри йўл сўраса унга тавфиқ ва ҳидоят беришини айтди. Бандаларнинг барчаси фақирдирлар. Улар Аллоҳ таолога барча ҳожатларида муҳтожлар. Ким Аллоҳдан ҳожатлари учун ёрдам сўраса унинг хожатини ўташини хабар берди. Бандалар эртаю кеч гуноҳ қилишларини ва гуноҳларига мағфират сўрасалар Аллоҳ уларни кечиришини хабар берди. Бандалар У зотга манфаат ҳам зарар ҳам бера олмасликларини, улар барчаси энг тақволи киши бўлишса ҳам уларнинг тақвоси Аллоҳнинг мулкини зиёда қилиб қўймаслигини, ҳамда улар барчаси энг фожир инсоннинг қалбичалик фожир бўлсалар хам у зотнинг мулкидан бирор нарса ноқис бўлмаслигини хабар берди. Инсонлар ва жинлар, аввалгилар ва охиргилар бир тепаликка туришса, сўнгра Аллоҳдан ўз ҳожатларини сўрасалар, шунда Аллоҳ уларга сўраганларини берса, ҳудди игна сувга ботирилиб қайта чиқарганда сувдан ҳеч нарсани камайтирмагани каби У зотнинг мулкидан ҳам сўраган нарсаларини бериш ҳеч нарсани камайтирмаслигини хабар берди. Албатта, бу нарса У зотнинг мулкининг комиллигидандир. Аллоҳ бандаларнинг амалларини сақлаши, ҳисоблаши ва шунга яраша қиёмат куни мукофот ёки жазо беришини хабар берди. Ким қилган амалини мукофотини топса, Аллоҳ унга тоатларга тавфиқ бергани учун ҳамд айтсин. Энди ким қилган амалига мукофот эмас балки жазо топса, ёмонликка бошловчи нафсинигина маломат қилсин.فوائد الحديث
Бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Раббиларидан ривоят қиладилар. Бу ҳадис – Ҳадиси Қудсий ёки Илоҳий деб номланади. Бу ҳадиснинг лафзи ва маъноси Аллохдан, лекин унда Қуръоннинг хусусиятлари йўқ. Масалан, Қуръонни тиловат қилиш ибодат бўлиб таҳоратсиз ушласа бўлмайди ва мўъжизавий хусусиятлари бордир. Аммо ҳадиси қудсий бундай эмас.
Бандаларга илм ва ҳидоятнинг ҳосил бўлиши Аллоҳнинг илми ва ҳидоятидандир.
Бандага қандай яхшилик етса, бу Аллоҳнинг фазлидан ва қандай ёмонлик етса, ўзининг ҳавои нафсидандир.
Ким яхши иш қилса, бу Аллоҳнинг тавфиқи, ва (у ишга берган) мукофоти эса унинг фазлидандир, Унга ҳамд бўлсин. Ким ёмон иш қилган бўлса, ўзинигина айбласин.