Агар киши ўз аҳлига инфоқ қилса ва ажрини умид қилса, у унга садақа бўлади», дедилар

Агар киши ўз аҳлига инфоқ қилса ва ажрини умид қилса, у унга садақа бўлади», дедилар

Абу Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар киши ўз аҳлига инфоқ қилса ва ажрини умид қилса, у унга садақа бўлади», дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда киши инфоқ қилиши лозим бўлган аёли, ота-онаси, болалари ва бошқа аҳли аъзоларига инфоқ қилса ва шу иши билан Аллоҳга яқинлашишни ва савобини умид қилса, унга садақанинг ажри берилишини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Оилага инфоқ қилиш билан ажру савобга эга бўлиш.

Мўмин банда қилган амали билан Аллоҳни юзини ва У Зотдан ажру савоб умид қилади.

Ҳар бир амал ва шунингдек оилага инфоқ қилаётганда ҳам яхши ният қилиш керак.

التصنيفات

Нафақа боби