Замон яқинлашмагунича қиёмат қоим бўлмайди

Замон яқинлашмагунича қиёмат қоим бўлмайди

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Замон яқинлашмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Бир йил бир ойдек, бир ой бир ҳафтадек, бир ҳафта бир кундек, бир кун бир соатдек, бир соат гўё хурмо барги ёнгунча (муддатдек) бўлиб қолади»,– дедилар.

[Тўғри матн] [Аҳмад ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда замон яқинлашиши Қиёмат аломатларидан эканини хабар бердилар. Йил ой каби, ой ҳафта каби, бир ҳафта бир кун каби, бир кун бир соат каби, бир соат жуда тез ҳурмо баргини ёққандай тез ўтиб кетади.

فوائد الحديث

Замондан бараканинг олиб қўйилиши ёки тезлашиши Қиёматнинг аломатларидандир.

التصنيفات

Барзах ҳаёти