إعدادات العرض
Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта…
Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «алақа» (лахта қон) ҳолатида бўлади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «музға» (бир парча гўшт) ҳолатида бўлади. Сўнгра унга (ҳомилага) бир малак-фаришта юборилиб, тўртта сўзни (ишни) ёзиш буюрилади: ризқи, ажали (умри), амали (дунёда қиладиган ишлари), бахтли ёки бахтсиз бўлиши. Ундан ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки, у билан жаннатнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва дўзах аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади. Ва яна сизлардан бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки у билан дўзахнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва жаннат аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади».
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી አማርኛ Yorùbá Nederlands اردو Español Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা Türkçe Bosanski සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa മലയാളം తెలుగు Kiswahili ไทย پښتو অসমীয়া Shqip دری Ελληνικά Български Fulfulde Italiano ಕನ್ನಡ Кыргызча Lietuvių Malagasy Română Kinyarwanda Српски тоҷикӣ नेपाली Moore Kurdî Wolof Oromoo Soomaali Français Azərbaycan Tagalog Українська தமிழ் bm Deutsch ქართული Português mk Magyar ln فارسی Русскийالشرح
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтдилар: Айтаётган гапида ростгўй ва ростгўйлигига Аллоҳ гувоҳ бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга ҳадис айтдилар: "Бировингизнинг хилқати тўпланади". Яъни, эр хотини билан қовушгач ундан чиққан тарқоқ уруғлар, рафиқанинг қорнида қирқ кун қолади. Сўнгра, иккинчи қирқ кунликда лахта-ивиган қонга айланади. Учинчи қирқ кунликда эса, уруғ чайналадиган даражада, катта бўлган тишлам гўшт шаклига айланади. Учинчи чилла тугаганидан сўнг, Аллоҳ таоло бир фариштани юборади ва фаришта унга руҳ пуфлайди. Фариштан тўртта нарсани ёзишга буюрилади: Ризқини - Яъни, ҳаёти давомида одамзот қўлга киритадиган барча неъматларни ёзади. Унинг ажалини. Ажал - банданинг бу дунёда қолиш муддатидир. Амалини. Яъни, у ким ва бахтиёр бўладими ёки бахтиқароми? Сўнгра Пайғамбаримиз Муҳаммад солалллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаб айтаяптиларки, бир одам жаннат аҳлининг амалини қилади. Одамлар кўзи билан қаралганида, у худди солиҳ амални қилгандек кўринади. Солиҳ амалларни шундай қиладики, у билан жаннат орасида, яъни, бировнинг бирон ерга яқинлашиши учун бир оз қолганидек, жаннатга кириши учун бир оз масофа қолади. Пешонасига ёзилган нарса устун келади-да, дўзахийларнинг бир ишини қилади ва ҳаётини шу иш билан тугатади. Натижада жаҳаннамга киради. Чунки амалнинг қабул бўлиш шартларидан бири, шу амалда собит туриб, уни ўзгартирмасликдир. Ва яна бир бошқа одам жаҳаннам аҳлининг амалларини қилиб жаҳаннамга шунчалар яқинлашадики, у билан жаҳаннам ўртасида бир оз қолади. Тақдирда ёзилгани устун келиб жаннатийлар амалидан бирини қилади-да, жаннатга киради.فوائد الحديث
Барча ишларнинг охири – бошида тақдирига ёзилгандай бўлиб ниҳоясига етади. (Яъни тақдирда нима деб ёзилган бўлса, банда унинг тескарисини қанча қилса ҳам, ўша нарса бўлади)
Амалларнинг кўринишига алданиб қолишдан огоҳлантириш, чунки амаллар хотималарига қараб баҳоланади.