إعدادات العرض
Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқишингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз…
Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқишингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишларига кўпроқ ўхшайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то дунёдан ўтиб кетгунларича худди шундай намоз ўқиганлар», - дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: «У киши барча намозда, фарзда ҳам, суннатда ҳам, Рамазонда ҳам, бошқасида ҳам, қиёмда ҳам, рукуъда ҳам такбир айтар эдилар. Кейин, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб бошларини кўтарар эдилар. Сўнг саждага кетишдан аввал, «Роббанаа ва лакал-ҳамд» дер эдилар. Кейин, «Аллоҳу акбар», деб саждага кетар эдилар ҳамда саждадан бош кўтараётганда такбир айтар эдилар. Кейин, иккинчи саждага бораётганда такбир айтар эдилар, сўнг иккинчи саждадан бош кўтараётганда ҳам такбир айтар эдилар ва ташаҳҳуддан тураётганда такбир айтар эдилар. Юқорида айтилганларни ҳар бир ракъатда, то намоз тугагунча қилар эдилар. Намоздан қайтаётиб: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқишингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишларига кўпроқ ўхшайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то дунёдан ўтиб кетгунларича худди шундай намоз ўқиганлар», - дедилар.
الترجمة
العربية English မြန်မာ Svenska Čeština ગુજરાતી Yorùbá Nederlands اردو Bahasa Indonesia ئۇيغۇرچە বাংলা සිංහල हिन्दी Tiếng Việt Hausa Kiswahili پښتو অসমীয়া دری Кыргызча Lietuvių Kinyarwanda नेपाली తెలుగు Bosanski ಕನ್ನಡ Kurdî മലയാളം Română Soomaali Shqip Српски Українська Wolof Moore Tagalog தமிழ் Azərbaycan فارسی ქართული 中文 Magyar Português Deutsch Русский አማርኛ Bambara Македонски Malagasy Oromoo ភាសាខ្មែរ ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ Türkçe Italianoالشرح
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларидан бир қисмини ривоят қилмоқдалар. У зот намозга турмоқчи бўлсалар такбиротул эҳромни, сўнг рукуъ ёки саждага эгилаётиб, саждадан кўтарилаётиб, яна иккинчи саждага эгилаётиб, ундан кўтарилаётиб, уч ёки тўрт ракатлик намозда ташаҳҳуддан тураётиб ва намоз тугагунча шундай ўринларнинг барчасида такбир айтганларини хабар бердилар. Рукуъдан кўтарилаётиб «самиъаллоҳу лиман хамидаҳ», деб, тургач «Роббанаа лакалхамд», дейишларини хабар бердилар. Намозни тугатгач Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу: «Жоним қўлида бўлган зотга қасамёд қилиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқиганингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишларига кўпроқ ўхшайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам то дунёдан ўтиб кетгунларига қадар ана шундай намоз ўқиганлар», - дедиларفوائد الحديث
Хар бир кўтарилиш ва пасайишда такбир бор магарам рукуъдан кўтарилганда «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ»
(Аллоҳ Ўзига ҳамд айтувчининг (ҳамдини) эшитди (қабул қилди)) дейилади.
Саҳобаларнинг пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилишга, суннатларини сақлашга бўлган иштиёқлари.
التصنيفات
Намознинг сифати