إعدادات العرض
Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир
Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир
Мўминларнинг онаси Умму Абдуллоҳ Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бизнинг мана бу ишимизда ундан бўлмаган янги нарсани чиқарса, у (иши) рад қилингандир», дедилар. Муслим ривоят қилган бошқа лафзда: «Ким биз буюрмаган ишни қилса, албатта, у рад қилинур», – дейилган.
الترجمة
العربية Español አማርኛ English اردو Indonesia বাংলা Français Türkçe Русский Bosanski සිංහල हिन्दी 中文 فارسی Tiếng Việt Tagalog Kurdî Hausa Português മലയാളം తెలుగు Kiswahili தமிழ் မြန်မာ ไทย Deutsch پښتو অসমীয়া Shqip Nederlands ગુજરાતી Кыргызча नेपाली Lietuvių دری Српски тоҷикӣ Kinyarwanda Română Magyar Čeština Moore Malagasy Oromoo ಕನ್ನಡ Wolof Azərbaycan Українська ქართული Македонски ភាសាខ្មែរ Bambara ਪੰਜਾਬੀ मराठी Kirundi Kurmancî Bahasa Melayuالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ким динда янги нарса ихтиро қилса ёки китоб ва суннатдан далил бўлмай туриб амал қилган бўлса, у амал рад қилинишини ва Аллоҳ ҳузурида қабул бўлмаслигини баён қилдилар.فوائد الحديث
Ибодатлар китоб ва суннатда келган нарсалар устига қурилган бўлиб, Аллоҳ таолога Ўзи буюрмаган бидъат ва янгиликлар билан ибодат қилмаймиз.
Дин ақл ва яхши деб ўйлаш билан эмас, аксинча, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан бўлади.
Бу ҳадис диннинг комил эканига далолат қилади.
Бидъат - Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар даврида бўлмай янги чиққан ақида, сўз ёки амалдир.
Бу ҳадис Ислом асосларидан бир асос бўлиб, у амаллар учун тарози кабидир. Ҳудди Аллоҳнинг юзини истаб қилинмаган ишга савоб берилмагани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган йўлга тўғри келмаган амалга ҳам ўз соҳибига рад қилинур.
Ҳадис янги чиққан бидъат ва содир бўлаётган мункар ишларни рад қилишдаги қоидадир.
Дунё ишларида эмас, аксинча, дин ишларида янгилик пайдо қилишдан қайтарилган.
