Дўзах аҳлининг икки тоифасини ҳали кўрмадим: қўлида сигирнинг думига ўхшаш қамчиси бор, улар билан одамларни урадиганлар ҳамда кийим кийган яланғоч аёллар, йўлдан…

Дўзах аҳлининг икки тоифасини ҳали кўрмадим: қўлида сигирнинг думига ўхшаш қамчиси бор, улар билан одамларни урадиганлар ҳамда кийим кийган яланғоч аёллар, йўлдан оздирувчи ва йўлдан озувчи аёллар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дўзах аҳлининг икки тоифасини ҳали кўрмадим: қўлида сигирнинг думига ўхшаш қамчиси бор, улар билан одамларни урадиганлар ҳамда кийим кийган яланғоч аёллар, йўлдан оздирувчи ва йўлдан озувчи аёллар. Уларнинг боши худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга ҳам кирмайди, унинг ҳидини ҳам ҳидламайдилар. Ваҳоланки, унинг ҳиди фалон-фалон масофадан келиб туради», – дедилар».

[Тўғри матн] [Муслим ривояти]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз даврларида йўқ, лекин кейин пайдо бўладиган дўзах аҳлидан бўлган икки хил одамлардан огоҳлантирмоқдалар. Биринчи тури: Қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бор. Улар золимларнинг тан ходимлари ва ёрдамчилари бўлиб, инсонларни ноҳақ урадилар. Иккинчи тури: Иффат ва ҳаё либосини ечган аёллар. Ваҳоланки, аёлларнинг фитрати ҳаё устига қурилган бўлса ҳам. Бундай аёлларнинг сифатларидан: Ўзи кийинган, аммо, маънавий жиҳатдан ялонғочлар . Чунки улар чиройларини кўрсатиш учун таналарининг баъзисини ёпиб ва баъзисини очиб турадиган тор кийимларни киядилар. Ўзларининг кийимлари, аста юришлари ва елкаларини очишлари билан эркакларнинг қалбларини ўзларига мойил қиладиган хамда бошқа аёлларни ҳам тўғри йўлдан оздириб, ўзлари тушган залолатга етаклайдиган аёллар. Яна уларнинг сифатларидан: Рўмолларини туянинг ўркачига ўхшатиб ўрашларидир. Улар рўмолларини (ичидаги сочларини) тепа томонга кўтариб, бошларини катта қилиб кўрсатишади. Туянинг ўркачига ўхшатилишининг сабаби, сочларини дўмпайтириб, бошларига ўраб оладилар. Сўнгра ўраб олган сочлари туянинг уркачига ўхшаб бир томонга оғиб туради. Қайси-ки бир аёлда ушбу сифатлардан бири бўлса, юқорида зикр қилинган жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламаслик ва унга яқинлашмаслик таҳдиди остига тушади. Ҳолбуки, жаннатнинг ифори узоқ масофадан сезилиб туради.

فوائد الحديث

Гуноҳсиз одамларни уриш ва уларга азият бериш ҳаром.

Золимларнинг зулмига ёрдам бериш ҳаром.

Авратни васфлаб турадиган, ёпишиб турадиган тор ёки шаффоф кийимларни кийиш ҳамда очиқ-сочиқ кийинишдан қайтариқ.

Муслима аёлни Аллоҳнинг буйруқларини бажаришга ундаш ва У Зотни ғазаблантириб охират азобига лойиқ бўлиб қолишдан узоқлаштириш.

Бу ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларининг далилларидан. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳали рўй бермаган нарсалар ҳақида хабар бердилар ва улар айтгандай содир бўлди.

التصنيفات

Жаннат ва дўзах сифатлари