Ҳар бир балоғатга етган инсонга ғусл, мисвок қилиш ва топса атир суртиши вожиб

Ҳар бир балоғатга етган инсонга ғусл, мисвок қилиш ва топса атир суртиши вожиб

Амр ибн Сулайм Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Гувоҳлик бераманки Абу Саид шунлай дедилар: «Гувоҳлик бераманки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ҳар бир балоғатга етган инсонга ғусл, мисвок қилиш ва топса атир суртиши вожиб».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни жума намози вожиб бўлган балоғатга етган эркак киши ғусл олиши, тишларини мисвок ёки шу каби нарса билан тозалаши, яхши ҳид таратадиган атир сепиши вожиб каби таъкидлаб буюрилган амал эканини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Ҳар бир балоғатга етган мусулмон эркак ғусл олиши мустаҳаб экани таъкидланмоқда.

Ёмон ҳидларни кетказиб тоза юриш шаръан мусулмондан талаб қилинган.

Жума кунини улуғлаш ва унга тайёрланиш.

Жума куни мисвок ишлатиш мустаҳаб экан таъкидланмоқда.

Жумага боришдан олдин бирор атир билан хушбўйланиши мустаҳаб.

Аёл киши намоз ёки шу каби нарсалар учун чиқса, бошқа ҳадислар далолат қилгани каби хушбўйланиши жоиз эмас, ҳаром.

Балоғатга етишнинг ўз аломатлари бор. Учтасида аёл ҳам эркак ҳам иштирок этади. Биринчиси: ўн беш ёшга тўлиш. Иккинчи: фарж атрофига қалин жун чиқиши.

Учинчи: Иҳтилом ёки шаҳват сабабли мани тушиши. Тўртинчи аломат эса, аёлларга тегишли, у ҳам бўлса: ҳайз, агар аёл киши ҳайз кўрса балоғатга етган бўлади.

التصنيفات

Жума намозининг аҳкомлари