إعدادات العرض
Аллоҳумма бааъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб
Аллоҳумма бааъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда такбири таҳрима айтганларида қироат қилишдан олдин бир оз жим турардилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг расули, ота-онам сизга фидо бўлсин! Айтинг-чи, такбир билан қироат ўртасида жим турганингизда нима дейсиз?» дедим. У зот шундай дедилар: «Аллоҳумма бааъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб. Аллоҳумма баъид байний ва байна хотойаайаа камаа юнаққос-савбул абязу минадданас. Аллоҳуммағсилний мин хотойаайаа биссалжи валмааъи валбарод». Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен билан хатоларим орасини мағриб билан машриқ ўртасини узоқ қилганинг каби йироқ эт. Эй Аллоҳ! Оппоқ либос кирликдан тозалангани каби мени ҳам хатоларимдан тоза эт. Эй Аллоҳ! Мени хатоларимдан қор, сув билан ва дўл билан юв-покла!
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español فارسی Français Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Tiếng Việt ئۇيغۇرچە Hausa Português Kurdî Kiswahili සිංහල دری অসমীয়া Svenska Yorùbá Кыргызча ગુજરાતી नेपाली മലയാളം Română Nederlands Soomaali پښتو తెలుగు Kinyarwanda ಕನ್ನಡ Српски Moore ქართული Čeština Українська Magyar Македонски Lietuvių Azərbaycan Wolof አማርኛ Malagasy Oromoo ไทย Deutsch मराठी ਪੰਜਾਬੀ ភាសាខ្មែរ Shqip தமிழ் မြန်မာالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга такбир айтгач, Фотиҳани ўқишдан олдин, озгина сукут сақлар ва баъзи дуолар билан намозларини бошлар эдилар. Ворид бўлган дуолардан: «Аллоҳумма баъид байний ва байна хотойаайаа камаа бааъадта байналмашриқи валмағриб. Аллоҳумма бааъид байний ва байна хотойаайаа камаа юнаққос-савбул абязу минадданас. Аллоҳуммағсилний мин хотойаайаа биссалжи валмааъи валбарод». У зот Аллоҳ таолодан машриқ ва мағриб учрашмагани каби хатоларга йўлиқмаслик учун ўзлари ва хатолар ўртасини ўшанчалик узоқлаштиришини, агар улардан хато содир бўлса, оқ кийимдан кир ўчирилгандай ўчирилиши, ювилишини ҳамда унинг алангасини ва иссиғини ях, қор ва сув каби тозаловчи нарсалар билан тозалашини сўраб дуо қилар эдилар.فوائد الحديث
Жаҳрий намоз бўлса ҳам истифтоҳ дуосини ичида ўқиш.
Саҳобаларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг барча аҳволларини билишга бўлган ҳарислиги.
Истифтоҳ дуосининг бир нечта сийғалари ворид бўлган. Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган бу зикрларни навбатма навбат қилиб ўқигани афзал.
التصنيفات
Намоз зикрлари