Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратлари каби таҳорат олдилар

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратлари каби таҳорат олдилар

Яҳё ибн Умаро Музанийдан ривоят қилинади: Амр ибн Абу Ҳасанни Абдуллоҳ ибн Зайддан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратлари ҳақида сўраганларини кўрдим. У киши бир идишта сув олиб келишга буюрдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратлари каби таҳорат олдилар. Идишдан қўлларига сув қуйиб икки қўлларини уч маротаба ювдилар. Сўнгра идишга қўлларини солиб, уч марта оғиз чайдилар ва бурунга сув олиб, қоқдилар. Сўнгра қўлларига сув олиб уч марта юзларини ювдилар. Сўнгра қўлларини тирсакларигача икки маротаба ювдилар. Сўнгра қўлларига яна сув олиб бошларига масҳ тортидилар. Бир марта бошларининг бошидан охиригача қўлларини юрғизиб уни қайтардилар. Сўнгра оёқларини икки қизил ошиқларигача ювдилар.

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Абдуллоҳ ибн Зайд Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратларини амалий кўринишда кўрсатиб бердилар. Суви бор кичик идиш талаб қилдилар ва биринчи кафтларини ювиш билан бошладилар. Идишни энгаштириб, қўлларига қуйиб уч маротаба ювдилар. Сўнгра қўлларини уч марта идишга солдилар. Ҳар солганларида оғизларини чайиб, бурунларига сув олиб қоқар эдилар. Сўнгра қўлларини идишга солиб, сув олиб, уч марта юзларини ювдилар. Сўнгра яна сув олиб қўлларини тирсакларигача икки мартадан ювдилар. Сўнгра яна қўлларига сув олиб, бошларига масҳ тортдилар. Бошларининг олд қисмидан бошлаб охиригача, яъни, бўйиннинг йўқорисигача қўлларини юргизиб, бошлаган жойларига қайтариб келдилар. Сўнгра оёқларини қизил ошиққача ювдилар.

فوائد الحديث

Муаллимнинг юриш туриши илм ва фаҳмнинг мустахкам бўлишига энг яқин васила. Амалий таълим ҳам шунинг турларидандир.

Таҳоратни баъзи аъзоларини уч ва баъзисини икки марта ювиш жоиз. Бир марта ювиш эса вожибдир.

Ҳадисда келгандай тахорат аъзоларини тартиб билан ювиш вожиб.

Юзни одатда бўйига соч чиқадиган жойдан соқол чиққан жойгача ёки иякгача, энига эса бир қулоқдан иккинчисигача ювиш вожибдир.

التصنيفات

Таҳоратнинг сифати