Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда тутса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», – дедилар

Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда тутса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», – дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон ойи рўзасини иймон ва Аллоҳдан савоб умид қилган ҳолда тутса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», – дедилар».

[Тўғри матн] [Муттафақун алайҳ]

الشرح

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким Рамазон рўзасини Аллоҳга иймон келтириб, уни фарз эканлигини тасдиқлаб, Аллоҳ таоло тайёрлаб қўйган савобларини умид қилиб ҳамда холис Аллоҳ учун риё ва сумъа қилмасдан тутса, ўтган барча гуноҳлари кечирилишини хабар бердилар.

فوائد الحديث

Рамазон рўзасида ва бошқа солиҳ амалларда ихлоснинг фазли ва аҳамияти.

التصنيفات

Рўза фазилати