إعدادات العرض
Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин
Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки елкамдан тутиб дедилар: «Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин». Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтардилар: «Кун ботса, тонгни кутма. Тонг кирса, кеч бўлишини кутма. Касалликдан олдин соғлигингни, ўлимингдан олдин ҳаётингни ғанимат бил».
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Português සිංහල Nederlands অসমীয়া Tiếng Việt ગુજરાતી پښتو Română മലയാളം नेपाली Deutsch Кыргызча ქართული Moore Magyar తెలుగు Svenska فارسی Македонски Kiswahili ಕನ್ನಡ Українська Kinyarwanda Oromoo ไทย Lietuvių Српски मराठी ਪੰਜਾਬੀ دری አማርኛ Malagasy ភាសាខ្មែរالشرح
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг елкаларига қўлларини қўйиб шундай дедилар: «Дунёда ўзингни ғарибдек тут». Яъни, ўзга шаҳарга келган, у ерда на уй-жойи бор, на уни овутиб тургувчи аҳли-оиласи бор, аксинча яқинлардан узоқда дунёвий боғланишлардан холи инсондек бўлгин. Чунки бундай боғланишлар бандани Яратгандан ғофил қилади. Ҳатто ғарибдан ҳам ортиқроқ ҳолатда йўловчи каби бўл. Чунки ғариб бошқа юртда узоқ муддат туриб қолиши мумкин. Лекин йўловчи эса йўлдан ўтиб кетаётган киши бўлиб, у, албатта, ўз ватанига қайтишни истайди. Йўловчининг одати енгил юриш, ортиқча юкдан қочиш ва тўхтаб қолмасликдир. Унинг барча интилиши — манзилига етиб боришдир. Шунингдек, мўмин киши ҳам дунёда мусофир кабидир: унинг эҳтиёжи фақатгина охират манзилига етказадиган воситалардан иборат бўлиши керак. Дунёнинг ортиқча нарсалари унга шарт эмас. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо бу насиҳатга амал қилдилар. У киши шундай дер эдилар: Агар тонг оттирсанг кечни кутма, агар кеч кирса тонгни кутма! Ўзингни қабр аҳлларидан деб ҳисобла! Чунки умр соғлиқ ва касалликдан ҳоли эмас. Касал кунинг келишидан олдин соғ-саломат кунингда тоат иболат қилиб ол. Касаллик сен ва солиҳ амаллар орасини тўсиб қўймасидан соғ-саломат патингни ғанимат бил. Дунё ҳаётини ғанимат билиб ўлимдан кейин манфаат берадиган нарсаларни жамлаб ол.فوائد الحديث
Ўқитувчи таълим жараёнида шогирдни руҳлантириш ва огоҳлантириш учун унинг елкасига қўл қўйиши.
Талаб қилмаса ҳам насиҳат ва тўгри йўл кўрсатиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Дунёда ғарибдек ёки йўловчидек бўл», деган сўзлари У зот таълимда гўзал услублар ва зарби масаллар ишлатишларига далолат қилади.
Одамларнинг охират томон юришлари хар хил. Йўловчи зуҳдда гарибдан кўра олийроқдир.
Орзуни қисқа қилиш ва ўлимга тайёр туриш.
Ҳадис ризқдан воз кечиш ёки дунё лаззатларини ҳаром дейишга далолат қилмайди. Аксинча дунёнинг ўткинчилигини эслатиб, унга ортиқча берилиб кетмасликка ва зоҳидликка тарғиб қилади.
Соғлиқ ёки ўлим тўсқинлик қилиб қолмасидан аввал, савобли амалларга шошилиш.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг фазилатлари – чунки у киши бу насиҳатдан қаттиқ таъсирланганлар.
Мўминнинг ватани – жаннат. Шунинг учун у дунёда ғариб, охиратга сафар қилмоқда. Унинг қалби бу ғариб юртга эмас, балки ўзининг ҳақиқий ватанига – охиратга боғланган. Дунёдаги туриши эса фақат зарур эҳтиёжини адо этиш ва охират сафари учун тайёргарлик кўриш учундир.
التصنيفات
Нафсни тазкиялаш