إعدادات العرض
Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, сунъий равишда …
Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, сунъий равишда молнинг нархини оширмангиз, ўзаро нафрат -адоват да бўлмангиз, бир-бирларингизга тескари ўгирилиб кетмангиз. Ҳеч бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмангиз. Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлингиз
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, сунъий равишда молнинг нархини оширмангиз, ўзаро нафрат -адоват да бўлмангиз, бир-бирларингизга тескари ўгирилиб кетмангиз. Ҳеч бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмангиз. Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлингиз. Мусулмон-мусулмоннинг биродаридир: У биродарига зулм қилмайди, уни алдамайди ва пастга урмайди. Тақво мана бу ерда! – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб уч марта кўкракларига ишора қилдилар. - Кишининг ёмонлигига унинг мусулмон биродарини пастга уриши кифоядир. Мусулмоннинг қони, моли ва обрў-номуси бошқа бир мусулмон учун ҳаромдир.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Português සිංහල Tiếng Việt অসমীয়া Kiswahili Nederlands ગુજરાતી Magyar ქართული Română ไทย తెలుగు मराठी ਪੰਜਾਬੀ دری አማርኛ Malagasy پښتو ភាសាខ្មែរ ಕನ್ನಡ Lietuvių Македонскиالشرح
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон кишига ўз мусулмон биродарини иззат-ҳурмат қилиш, унга яхши муомала қилишни васият қилдилар ҳамда биродарлик ҳақ-ҳуқуқлари ва одоб-ахлоқ қоидаларидан айримларини баён қилдилар. Жумладан: Биринчи васият: бир-бирингларга ҳасад қилманглар! Яъни бирингиз иккинчингиздаги неъмат йўқ бўлиб кетишини орзу қилмасин. Иккинчи: «Нажш қилманглар», яъни аслида молни сотиб олиш нияти йўқ. Фақат унинг баҳосини ошириб, фақат сотувчига фойда келтириш ёки харидорга зарар етказиш учун шундай қилишдан тийилинглар. Учинчи: «Бир-бирингизни ёмон кўрманглар». Бу муҳаббатнинг тескариси бировга зарар етказишни хоҳлаш демакдир. Фақат Аллоҳ таоло йўлидаги ёмон кўриш бундан мустасно, чунки у вожибдир. Тўртинчи: «Бир-бирингиздан юз ўгирманглар», яъни бирингиз ўз биродарингизга орқа ўгириб уни тарк этиб кетмасин. Бешинчи васият: «Ҳеч бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмангиз», яъни кимдир бирор молни сотиб олаётганда, унга: «Менда ҳам шунга ўхшаши бор, лекин арзонроқ» ёки «менда ундан ҳам яхшироғи бор, шу нархда» деманглар. Сўнгра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умумий васият қилдилар: «Биродар бўлинглар», яъни юқорида ман қилинган ишлардан узоқ туриб, муҳаббат ва меҳр-шафқат кўрсатиш, мулойимлик ва илиқ муомалада бўлиш, яхшиликда ҳамкорлик қилиш, қалбларни пок ва самимий тутиш, ҳар доим насиҳат қилиш билан биродар бўлинглар. Бу биродарликнинг талаблари шулардан иборат: Мусулмон биродарига зулм ва тажовуз қилмаслиги. Мусулмон биродарига ёрдам бера оладиган зулмни ундан кўтара оладиган ўринла уни тарк қилиб қўймаслиги керак. Мусулмон киши ўз биродарини ҳақир санамаслиги, уни камситмаслиги ва менсимаслик кўзи билан қарамаслиги лозим. Чунки бундай ҳолат қалбдаги кибрдан келиб чиқади. Сўнг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам уч марта таъкидлаб айтдилар: «Тақво — қалбдадир». Кимнинг қалбида тақво бўлса, у яхши хулқ, Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг назоратида эканлигини ҳис қилиш билан безанади. Шундай инсон ҳеч қачон мусулмонни ҳақир санамайди. Зеро, биродарини ҳақирлаш — қалбдаги кибр туфайли юзага чиқадиган энг ёмон сифат ва иллатлардан биридир. Сўнг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам олдин айтилган ҳукмни яна бир бор қаттиқроқ таъкидладилар: «Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонга нисбатан қони ҳам, мол-мулки ҳам, обрў-нуфузи ҳам ҳаромдир». Яъни унинг қони — уни ўлдириш ёки ундан кичикроқ тажовузлар, масалан, жароҳат етказиш, уриш ва шу кабилар орқали ноқонуний йўл билан қон тўкиш; унинг мол-мулки — ҳақсиз олиб қўйиш; унинг обрў-нуфузи эса — уни шахсият жиҳатидан ёки насаби ҳақида ҳақорат қилиб, камситиш ҳаром ҳисобланади.فوائد الحديث
Иймоний биродарликнинг барча талабларини бажаришга амр этилган ва унга зид бўлган сўз ҳамда амаллардан қайтарилган.
Тақвонинг асоси Аллоҳни таниш, Ундан қўрқиш ва Унинг назоратида эканлигини ҳис қилишдир. Мана шу тақво инсоннинг яхши амалларига сабаб бўлади.
Зоҳирий амаллардаги залолат қалбдаги тақво заифлигига далолат қилади.
Мусулмонга ҳар қандай азият беришдан қатарилган.
Ҳасад дегани — бировдаги неъматини йўқ бўлишини орзу қилишдир. Аммо мусулмон киши бошқадаги неъмат ўзида ҳам бўлишини хоҳлаб, лекин унинг йўқ бўлишини истамаса, бу «ҳавас» деб аталади ва бу яхшиликларда мусобақалашишга туртки беради, шунинг учун бу жоиз.
Инсон табиатан бирор фазилатда бошқа инсон ундан устун бўлишни ёқтирмайди. Агар бошқадан неъматнинг йўқолишини истаса — бу ёмон саналган ҳасад ҳисобланади. Агар ўзи ҳам шу неъматга эга бўлишни ва мусобақалашишни хоҳласа — бу жоиз бўлган ҳавасдир.
Агар харидор қаттиқ алданиб, ҳақиқий нархидан жуда баланд баҳога сотиб олаётган бўлса, харидорни хабардор қилиш биродарининг савдосига аралашиш эмас насиҳат хисобланади. Фақат ният харидорга яхшилик қилиш бўлиши керак, сотувчига зарар етказиш эмас. Чунки амаллар ниятга боғлиқ.
Агар сотувчи ва харидор ҳали ўзаро рози бўлмаган ва нарх келишилмаган бўлса, савдога савдо қўшиш ҳисобланмайди.
Ҳадисда қайтарилган «бир-бирини ёмон кўриш» ичига Аллоҳ таоло йўлидаги адоват кирмайди. Чунки Аллоҳ йўлида ёмон кўриш вожибдир ва у иймоннинг энг мустахкам арқонларидан биридир.