إعدادات العرض
Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар
Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар
Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, Ислом аҳкомлари менга кўпайиб кетди. Менга шундай бир нарса ҳақида хабар беринг-ки, мен уни маҳкам ушлаб олай», – деди. Шунда Расулуллоҳ: «Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланишдан тўхтамасин», – дедилар.
[Тўғри матн] [Тирмизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти]
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी Hausa Kurdî Português සිංහල Nederlands অসমীয়া Tiếng Việt Kiswahili ગુજરાતી پښتو Română മലയാളം नेपाली Deutsch Кыргызча ქართული Moore فارسی Magyar తెలుగు Svenska Македонски ಕನ್ನಡ Українська Kinyarwanda Oromoo ไทย Српски मराठी ਪੰਜਾਬੀ دری አማርኛ Malagasy ភាសាខ្មែរ Lietuvių தமிழ் Azərbaycan Wolofالشرح
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нафл иболатлар кўпайиб кетганидан, уни бажаришдан ожиз қолгани ҳақида хабар берди. Сўнгра маҳкам ушлашлик учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўп савоб олиб келадиган енгил ишга далолат қилиб қўйишларини сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳар вақт ва ҳар ҳолатда – тасбеҳ, таҳмид, истиғфор, дуо ва шу кабилар билан – Аллоҳ таолонинг зикрида доимий бўлиб, тили доимо шу нарсалар билан нам ва ҳаракатда туришини тавсия қилдилар.فوائد الحديث
Аллоҳни ҳар доим зикр қилишнинг фазилати.
Савоб олишни осон қилиб қўйиш Аллоҳнинг фазли улуғлигига далолат қилади.
Бандаларнинг насибалари яхшилик эшикларида ҳар хил.
Тасбиҳ, ҳамд, тахлил, такбир ва шу каби бошқа тил билан бўлган зикрлар қалб билан амалга оширилса кўп тоатлар ўрнини босади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам савол берувчига муносиб равишда жавоб берар эдилар.
التصنيفات
Зикр фазли