إعدادات العرض
Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар
Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан биронтангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича мўмин бўлмайди», — дедилар.
الترجمة
العربية বাংলা Bosanski English Español Français Bahasa Indonesia Русский Tagalog Türkçe اردو 中文 हिन्दी ئۇيغۇرچە Hausa Kurdî Português සිංහල অসমীয়া Kiswahili Tiếng Việt ગુજરાતી Nederlands پښتو नेपाली മലയാളം Svenska Кыргызча Română ಕನ್ನಡ Српски తెలుగు ქართული Moore Magyar Kinyarwanda Македонски Čeština فارسی Українська Lietuvių አማርኛ Wolof Azərbaycan Malagasy ไทย मराठी ਪੰਜਾਬੀ دری ភាសាខ្មែរ தமிழ் Oromooالشرح
Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам баён қилдилар-ки, мусулмоннинг иймони тўлиқ бўлиши учун у ўз диндоши учун ҳам худди ўзига яхши кўрган нарсаларни, жумладан, ибодатлари ва дину дунёдаги турли яхши амалларни яхши кўриши, шунингдек, ўзига ёмон кўрган нарсаларни унга ҳам ёмон кўриши шарт. Иймони комил банда агар бирор мусулмонда дин жиҳатидан камчилик кўрса, уни ислоҳ қилишга ҳаракат қилади. Агар унда яхшилик кўрса, уни мустаҳкамлайди ва ёрдам беради. Унинг дини ёки дунёсида унга самимий маслаҳат беради.فوائد الحديث
Мусулмон киши ўз диндоши учун ҳам ўзига ёққан нарсани яхши кўриши фарздир. Чунки ким ўз диндоши учун ўзига ёққан нарсани яхши кўрмаса, унда иймон йўқлиги ҳақидаги ҳадис бу ишнинг вожиблигига далолат қилади.
Аллоҳ йўлидаги биродарлик насаб (қариндошлик) биродарлигидан ҳам улуғдир. Шунинг учун унинг ҳаққи янада кучлироқдир.
Бу муҳаббатга зид бўлган ҳар қандай гап-сўз ва ишлар — масалан, алдов, ғийбат, ҳасад, мусулмоннинг жонига, мол-мулки ёки шаънига тажовуз қилиш — ҳаром қилинган.
Амалга чорловчи баъзи сўзларни ишлатиш жоиз. Чунки ҳадисда «биродари (акаси ёки укаси) учун» деган ибора келган.
Кирмоний раҳматуллоҳи алайҳи айтдилар: «Одам ўз диндоши учун ўзига ёқмаган ёмонликни ёмон кўриши ҳам иймондандир. Бу ҳадисда ёмон кўришлик алоҳида зикр қилинмади, чунки бир нарсани яхши кўриш унинг зиддини ёқтирмасликни ўз ичига олади. Шунинг учун алоҳида таъкид қилишга эҳтиёж қолмаган».
التصنيفات
Мақталаган ахлоқлар